1 Солномалар
Одам Атодан Нуҳ ўғилларигача бўлган насллар
1 Одам Атодан Шет туғилди, Шетнинг насли қуйидагилардир: Энўш,
2 Хенан, Махалиёл, Ёред,
3 Ханўх, Матушалоҳ, Ламак
4 ва Нуҳ.
Нуҳнинг Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди.
Ёфасдан келиб чиққан халқлар
5 Ёфас насли: Гўмер, Магўг, Модай, Ёвон, Тувал, Мешех, Тирос ва улардан келиб чиққан халқлар.
6 Гўмер насли: Ашканоз, Рифат, Тўхармо ва улардан келиб чиққан халқлар.
7 Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар.
Хомдан келиб чиққан халқлар
8 Хом насли: Куш, Мизра, Фут, Канъон ва улардан келиб чиққан халқлар.
9 Куш насли: Саво, Хавила, Сабто, Рамо, Сабтахо ва улардан келиб чиққан халқлар.
Рамо насли: Шава, Дедон ва улардан келиб чиққан халқлар.
10 Кушнинг наслида яна Нимрўд дегани ҳам бор эди. Нимрўд ер юзидаги биринчи буюк жангчи эди.
11 Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух,
12 Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди.
13 Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар.
14 Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош,
15 Хив, Оруқ, Син,
16 Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди.
Сомдан келиб чиққан халқлар
17 Сом насли: Элам, Ошур, Арпахшод, Луд, Орам ва улардан келиб чиққан халқлар.
Орам насли: Уз, Хул, Гетер, Мешех ва улардан келиб чиққан халқлар.
18 Арпахшоднинг Шилах деган ўғли бор эди. Шилахнинг Ибир деган ўғли бор эди.
19 Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди.
20 Ёхтоннинг насли: Элмўдод, Шалаф, Хазормават, Ёрах,
21 Ҳадорам, Узол, Дикла,
22 Обал, Абумайл, Шава,
23 Офир, Хавила, Йўвов ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёхтоннинг насли мана шулар эди.
24 Сомдан Иброҳимгача бўлган насллар қуйидагича эди: Сом, Арпахшод, Шилах,
25 Ибир, Палах, Раву,
26 Саруғ, Нахўр, Тераҳ,
27 Ибром, яъни Иброҳим.
Иброҳимнинг насли
28 Иброҳимнинг ўғиллари Исҳоқ ва Исмоилдир.
29 Уларнинг насл–насаби қуйидагичадир:
Исмоилнинг тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари — Кедар, Адбал, Мивсом,
30 Мишмо, Думах, Массо, Ҳадад, Темо,
31 Ятур, Нофиш ва Кедемах. Мана шулар Исмоилнинг ўғилларидир.
32 Чўри Хатуро Иброҳимга туғиб берган ўғиллар — Зимрон, Ёхшон, Мидон, Мидиён, Йишбоқ ва Шувах. Ёхшоннинг Шава ва Дедон деган ўғиллари бор эди.
33 Мидиённинг Эфах, Ифар, Ханўх, Авидо ва Элдах деган ўғиллари бор эди. Мана шуларнинг ҳаммаси Хатуронинг авлодларидир.
34 Иброҳим ўғли Исҳоқнинг Эсов билан Ёқуб деган ўғиллари бор эди.
Эсовнинг насли
35 Эсовнинг ўғиллари — Элифаз, Рувел, Ёуш, Ялом ва Кўрах.
36 Элифазнинг ўғиллари — Темон, Ўмар, Зафў, Гатам, Ханаз ва Тимна исмли чўриси туққан ўғли Омолек.
37 Рувелнинг ўғиллари — Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо.
Эдомнинг туб аҳолиси
38 Сеир ўғиллари — Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.
39 Лўтоннинг ўғиллари — Хўри билан Хўмам. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.
40 Шўвалнинг ўғиллари — Элиён, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам.
Зибўннинг ўғиллари — Оё билан Анаҳ.
41 Анаҳнинг ўғли — Дишон.
Дишоннинг ўғиллари — Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон.
42 Эзернинг ўғиллари — Билхан, Завон ва Оқон.
Дишаннинг ўғиллари — Уз ва Орон.
Эдом шоҳлари ва йўлбошчилари
43 Ҳали Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир:
Бавўр ўғли Белах. У Динхаба шаҳридан эди.
44 Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.
45 Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.
46 Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.
47 Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.
48 Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.
49 Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.
50 Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди.
51 Охири Ҳадад ҳам оламдан ўтди.
Эдом йўлбошчилари қуйидагилар эди: Тимно, Элво, Етет,
52 Охолибом, Элох, Пинон,
53 Ханаз, Темон, Мивзар,
54 Махдиёл ва Иром. Эдом йўлбошчилари ана шулардан иборатдир.
Ёқубнинг насли
1 Ёқубнинг ўғиллари қуйидагилардир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун,
2 Дан, Юсуф, Бенямин, Нафтали, Гад ва Ошер.
Яҳудонинг насли
3 Яҳудонинг Ғур, Ўнан ва Шело деган ўғиллари бор эди. Бу учала ўғилни унга Канъонлик Ботшува туғиб берганди. Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилгани учун, Эгамиз унинг жонини олди.
4 Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди.
5 Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди.
6 Зерахнинг бешта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Зимри, Этхан, Хаман, Қолкўл ва Дардах эди.
7 Зерах авлодидан бўлган Карми исмли бир одамнинг Охун деган ўғли бор эди. Охун Эгамизга бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олиб, Исроил халқига кулфат келтирганди.
8 Этханнинг ўғли Озариё эди.
Яҳудонинг набираси Хазрондан Довудгача бўлган насллар
9 Хазроннинг учта ўғли бўлиб, исмлари Ярахмал, Рам ва Холиб эди.
10 Рамдан Оминадав туғилди, Оминадав Яҳудо йўлбошчиси Нахшўннинг отаси эди.
11 Нахшўндан Салмўн туғилди, Салмўндан Бўаз туғилди,
12 Бўаздан Обид туғилди ва Обиддан Эссай туғилди.
13 Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадав, учинчиси — Шимо,
14 тўртинчиси — Натанил, бешинчиси — Раддай,
15 олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди.
16 Уларнинг Зеруя ва Обигайл деган сингиллари бор эди. Зеруянинг учта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Абушай, Йўаб ва Осойил эди.
17 Обигайл Исмоил қавмидан бўлган Этер билан турмуш қуриб, Эмосани туғди.
Хазроннинг насли
18 Хазрон ўғли Холибнинг Озиба ва Ярийўт деган хотинлари бор эди. Озиба Холибга уч ўғил: Ешер, Шўвав ва Ардунни туғиб берди.
19 Озиба оламдан ўтгач, Холиб Эфратага уйланди. Эфрата унга Хурни туғиб берди.
20 Хурдан Ури туғилди, Уридан Базалил туғилди.
21 Хазрон олтмиш ёшга кирганда Мохирнинг қизи — Гиладнинг синглисига уйланди. У Хазронга Сахув исмли ўғил туғиб берди.
22 Сахувдан Ёвир туғилди. У Гиладдаги йигирма учта шаҳар устидан ҳукмронлик қиларди.
23 Кейинчалик Гашур ва Орам халқлари Ёвир шаҳарларини, шунингдек, Қанот шаҳри ва атрофидаги олтмишта қишлоқни қўлга киритишди. Бу ерларда яшаётган халқ Гиладнинг отаси Мохирнинг уруғидан эди.
24 Хазрон вафот этгандан кейин, ўғли Холиб отасининг бева қолган Эфрата исмли хотинига уйланган эди. Улар Ашхур исмли ўғил кўрдилар. Ашхур Тахува шаҳрига асос солди.
Хазрон ўғли Ярахмалнинг насли
25 Хазроннинг тўнғич ўғли Ярахмалдан бино бўлган ўғиллар қуйидагилардир: тўнғич ўғли Рам, сўнгра Бунах, Орен, Озим ва Охиёдир.
26 Ярахмалнинг Отара исмли бошқа хотини ҳам бор эди. Отара Ўнамни туғди.
27 Ярахмалнинг тўнғич ўғли Рамдан Маз, Ёмин ва Эхер бино бўлди.
28 Ўнамнинг Шаммай ва Ёдо деган ўғиллари бор эди.
Шаммай Надов ва Абушур исмли ўғиллар кўрди.
29 Абушурнинг Абуҳайил деган хотини бўлиб, улар Ахбон ва Мўлид деган ўғиллар кўрди.
30 Надовдан Салед ва Опайим деган ўғиллар бино бўлди. Салед бефарзанд ўтиб кетди.
31 Опайим — Йишининг отаси, Йиши — Шашоннинг отаси, Шашон Охлайнинг отаси эди.
32 Шаммайнинг укаси Ёдонинг Этер ва Йўнатан исмли иккита ўғли бор эди. Этер бефарзанд ўтиб кетди.
33 Йўнатаннинг Палаф ва Зозо исмли иккита ўғли бор эди.
Мана шуларнинг ҳаммаси Ярахмалнинг насли эди.
34 Шашоннинг ўғли бўлмай, фақат қизлари бор эди, холос. Шашоннинг Ярхо исмли бир Мисрлик қули ҳам бор эди.
35 Шашон қизини ўзининг қули Ярхога узатди. Улар ўғил кўришди ва исмини Аттай қўйишди.
36 Аттайдан Натан туғилди, Натандан Забад туғилди,
37 Забаддан Эфлол туғилди, Эфлолдан Обид туғилди,
38 Обиддан Ёҳу туғилди, Ёҳудан Озариё туғилди,
39 Озариёдан Халез туғилди, Халездан Эласах туғилди,
40 Эласахдан Сисмай туғилди, Сисмайдан Шаллум туғилди,
41 Шаллумдан Ёхамиё туғилди, Ёхамиёдан Элишама туғилди.
Хазрон ўғли Холибнинг насли
42 Ярахмалнинг укаси Холиб икки ўғил кўрди, тўнғичининг исми Мешо ва кенжасининг исми Моришо эди. Мешодан Зиф туғилди, Моришодан Хеврон туғилди.
43 Хеврон Кўрах, Таппух, Раҳем ва Шема исмли ўғиллар кўрди.
44 Шемадан Рахам туғилди, Рахамдан Ёрихим туғилди. Шеманинг акаси Раҳем Шаммай исмли ўғил кўрди.
45 Шаммайдан Моюн туғилди. Моюндан Байтзур туғилди.
46 Холибнинг Эфах исмли чўриси унга Хоронни, Мўзони ва Газезни туғиб берди. Хорон ҳам Газез исмли бир ўғил кўрди.
47 Эфахнинг отаси Ёҳдойнинг Рахем, Йўтом, Гешон, Палат ва Шаф деган ўғиллари ҳам бор эди.
48 Холибнинг Махо исмли бошқа бир чўриси унга Шабар ва Тирхано исмли ўғиллар туғиб берди.
49 Кейинроқ улар Шаф ва Шаво исмли яна икки ўғил кўришди. Шаф Мадманно шаҳрига, Шаво эса Махбинах ва Гивиё шаҳарларига асос солди. Холибнинг Ахса исмли бир қизи ҳам бор эди.
50 Мана шуларнинг ҳаммаси Холибнинг насли эди.
Холиб ўғли Хурнинг насли
Эфратанинг Холибдан туғилган тўнғич ўғли Хур уч ўғил кўрди. Биринчисининг исми Шўвал бўлиб, у Хират–Йўрим шаҳрига асос солди.
51 Иккинчисининг исми Салмо бўлиб, у Байтлаҳм шаҳрига асос солди. Учинчисининг исми Хореф бўлиб, у Байт–Гадер шаҳрига асос солди.
52 Хират–Йўримнинг асосчиси Шўвалдан Ҳору халқи ва Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси бино бўлди.
53 Хират–Йўрим аҳолиси Йитар уруғи, Фут уруғи, Шумот уруғи ва Мишрой уруғларидан ташкил топган эди. Зорох ва Эштойўл шаҳарларининг аҳолиси ҳам шу уруғлардан келиб чиққан.
54 Натуфо, Отрўт–Байт–Йўаб ва Зорох шаҳарларининг аҳолиси ҳамда Монахат шаҳрининг ярим аҳолиси Байтлаҳмнинг асосчиси Салмо наслидан ташкил топган эди.
55 Ябиз шаҳрида истиқомат қилган котибларнинг уруғлари ҳам Салмо наслидан келиб чиққан бўлиб, улар Тиротликлар, Шиматликлар ва Сухотликлар деган ном билан юритиларди. Булар Хайин халқидан бўлган Хаммат исмли бир одамнинг авлодлари эдилар. Хаммат Рахав уруғининг бобокалони эди.
Шоҳ Довуднинг насли
1 Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди:
тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди.
Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Обигайл эди.
2 Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди.
Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди.
3 Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди.
Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди.
4 Довуднинг бу олти ўғли Хевронда туғилган эди.
Довуд бу ерда етти йилу олти ой, Қуддусда эса ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди.
5 Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари эса қуйидагилардир: Шаммува, Шўвав, Натан ва Сулаймон. Бу тўртала ўғилни Довудга Омиёлнинг қизи Ботшева туғиб берган.
6 Довуднинг яна тўққизта ўғли бўлиб, ўғилларининг исмлари қуйидагича эди: Йибхар, Элишува, Элфалат,
7 Нўгах, Нафах, Ёфия,
8 Элишама, Элёдах ва Элифалет.
9 Бу ўғилларидан ташқари, Довудга канизаклар ҳам ўғиллар туғиб берган эди. Довуднинг Тамара деган қизи ҳам бор эди.
Шоҳ Сулаймоннинг насли
10 Сулаймоннинг наслидан чиққан шоҳлар қуйидагилар эди: Рахабом, Абиё, Осо, Ёҳушафат,
11 Ёҳурам, Охозиё, Йўш,
12 Эмозиё, Уззиё, Йўтом,
13 Охоз, Ҳизқиё, Манаше,
14 Омон ва Йўшиё.
15 Йўшиёнинг тўрт ўғли бор эди. Тўнғичи — Йўханон, иккинчиси — Ёҳайиқим, учинчиси — Зидқиё ва тўртинчиси Ёҳухоз эди.
16 Ёҳайиқимнинг Ёҳайихин билан Зидқиё деган ўғиллари бор эди.
Шоҳ Ёҳайихиннинг насли
17 Бобилга асир қилиб олиб кетилган Ёҳайихиннинг ўғиллари қуйидагилардир: Шалтиёл,
18 Малкиром, Подиё, Шеназар, Ёхамиё, Хўшама ва Надавиё.
19 Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди.
Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди.
20 Зарубабелнинг яна Хашува, Охил, Бархиё, Хасадиё ва Ёшахесед исмли бешта ўғли бор эди.
21 Ханониёнинг ўғиллари Пилатиё ва Ешаё эди. Ешаёдан Рафиё туғилди, Рафиёдан — Арнан, Арнандан — Ободиё, Ободиёдан Шаханиё туғилди.
22 Шаханиёнинг насли қуйидагича эди: унинг Шамаё исмли бир ўғли ва Хаттуш, Йихал, Бориёх, Нариё ва Шофот исмли бешта набираси бор эди. Ҳаммаси бўлиб олтита эдилар.
23 Нариёнинг Элийўнай, Хизқиё ва Озриком деган уч ўғли бор эди.
24 Элийўнайнинг Хўдавиё, Элиашаб, Палиё, Оққув, Йўханон, Далоё ва Онанах деган еттита ўғли бор эди.
Яҳудонинг насли
1 Яҳудонинг Параз, Хазрон, Карми, Хур ва Шўвал деган ўғиллари бор эди.
2 Шўвал ўғли Раёдан Яхат туғилди. Яхатдан Охимай ва Лўҳад туғилдилар. Булар Зорох шаҳри аҳолисининг аждодлари эдилар.
3-4 Холиб ўғли Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солдилар. Хур онаси Эфратанинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди. Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди.
5 Тахува шаҳрига асос солган Ашхурнинг Хела ва Наро исмли иккита хотини бор эди.
6 Наро Ашхурга тўртта ўғил туғиб берди. Уларнинг исмлари Охизам, Хафер, Таманах ва Ахаштори эди.
7 Хотини Хела эса Зарет, Изхор ва Этнан исмли уч ўғилни туғиб берди.
8 Кознинг Ониб ва Зобеба деган ўғиллари бор эди. Коз Харум ўғли Охархел уруғларининг бобокалони эди.
9 Ябиз исмли бир одам бор эди. У биродарларига қараганда, баланд обрўга эга эди. Онаси: “Уни дард чекиб туққанман”, деб исмини Ябиз қўйган эди.
10 Ябиз Исроил халқининг Худосига шундай деб ёлворди: “Кошкийди, Сен мени муборак қилиб, ҳудудимни кенгайтирсанг. Ёнимда бўлсанг, мени дардга йўлиқтирмай, кулфатдан сақласанг.” Худо унинг илтижоларини бажо қилди.
11 Шухонинг акаси Халубдан Махир туғилди. Махирдан Эштун туғилди.
12 Эштундан Байтрафа, Посиёх ва Тахинно туғилдилар. Тахинно Нахош шаҳрига асос солди. Буларнинг авлодлари Рахада истиқомат қилардилар.
13 Ханазнинг Ўтниёл билан Сараё деган икки ўғли бор эди. Ўтниёлнинг ҳам Хатат билан Миёнўтай деган икки ўғли бор эди.
14 Миёнўтайдан Ўфрах туғилди. Сараёдан Йўаб туғилди. Йўаб Гай–Харошим шаҳрига асос солди. У ерда яшаган одамларнинг ҳаммаси ҳунарманд эди.
15 Яфунах ўғли Холиб уч ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Иру, Элох ва Наям эди. Элохдан Ханаз туғилди.
16 Ёхалилнинг Зиф, Зифо, Тираё ва Осориёл деган ўғиллари бор эди.
17-18 Эзрахнинг Этер, Мирод, Ифар ва Ёлун деган ўғиллари бор эди. Мирод фиръавннинг қизи Битиёга уйланди, улар Марям исмли бир қиз ҳамда Шаммай ва Йишбох исмли икки ўғил кўришди. Йишбох Эштамўва шаҳрига асос солди. Мирод Яҳудо қабиласидан ўзига яна бир хотин олди. Бу хотини унга Ёред, Хабер ва Ёҳутал исмли уч ўғил туғиб берди. Ёред Гадўр шаҳрига, Хабер Сўху шаҳрига ва Ёҳутал Зонўвах шаҳрига асос солдилар.
19 Хўдиё Нахамнинг синглисига уйланди. Улардан Кейлахда истиқомат қилган Харм уруғи ва Эштамўвада истиқомат қилган Махо уруғлари келиб чиқди.
20 Шимоннинг Омнўн, Рина, Банханон ва Тилўн деган ўғиллари бор эди.
Йишининг Зўхит ва Банзўхит деган ўғиллари бор эди.
Шелонинг насли
21 Яҳудонинг Шело исмли ўғли ҳам бор эди. Шелонинг насли қуйидагилардан ташкил топган эди: Леха шаҳрини қурган Ғур, Моришо шаҳрини қурган Ладо, Байт–Ашбия шаҳрида яшаган зиғир тўқувчиларнинг уруғи,
22 Йўхим ва Хозеба шаҳрининг аҳолиси. Йўш ва Сораф ҳам Шелонинг наслидан келиб чиққан эдилар. Улар Мўаблик аёлларга уйланиб, Байтлаҳм шаҳрига ўрнашиб олган эдилар. Бу маълумотлар қадимги ёзувлардан олинган.
23 Шу наслга тегишли одамлар шоҳ саройида кулоллар сифатида хизмат қилиб, Натайим ва Гадера шаҳарларида яшашарди.
Шимўннинг насли
24 Шимўннинг Ямувол, Ёмин, Ёрив, Зўхар ва Шовул исмли ўғиллари бор эди.
25 Шовулнинг Шаллум деган ўғли, Мивсом деган набираси ва Мишмо деган чевараси бор эди.
26 Мишмонинг Хаммувол деган ўғли, Заккур исмли набираси ва Шимах деган чевараси бор эди.
27 Шимах ўн олти ўғил ва олти қиз кўрди. Лекин ака–укаларининг фарзандлари кам бўлгани учун Шимўн қабиласи, Яҳудо қабиласи каби, кўпаймади.
28 Шимўн насли Бершеба, Мўлодах, Хазор–Шувол,
29 Билхах, Эзам, Тўлад,
30 Батувал, Хўрмах, Зихлах,
31 Байт–Маркобот, Хазор–Сусум, Байт–Бирий ва Шарайим шаҳарларида истиқомат қилардилар. Довуд шоҳ бўлгунга қадар, мана шу шаҳарлар Шимўн наслига қарашли эди.
32 Улар яна Этом, Ойин, Риммон, Тўхан ва Ошон номли бешта шаҳарда ҳам истиқомат қилардилар.
33 Жануби–ғарбдаги Баалат шаҳригача чўзилган бу шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги ҳамма қишлоқлар Шимўн наслига қарашли эди. Улар шу жойларда яшаб, ўз насабномалари ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйган эдилар.
34-38 Қуйидагилар Шимўн наслининг уруғбошилари эди: Машував, Ямлах, Эмозиё ўғли Йўша, Йўэл ва Йўшйивиё ўғли Ёҳу. Ёҳу Сараёнинг невараси, Осиёлнинг эвараси эди. Элийўнай, Яқўво, Ёшухаё, Осоёҳ, Одил, Есимил, Бинаё ва Шифи ўғли Зизо ҳам Шимўн наслининг уруғбошилари эди. Зизо Элоннинг невараси, Ёдиёнинг эвараси, Шамаё ўғли Шимрининг чевараси эди.
Уларнинг уруғлари ниҳоятда кўпайгани учун,
39 улар қўй–эчкиларига яйлов ахтариб, водийнинг шарқий четида жойлашган Гадўр шаҳригача бордилар.
40 У ердаги кенг, тинч ва осойишта жойлар кўм–кўк яйловларга бой эканини кўрдилар. Бу ерлар азалдан Хом наслига қарашли эди.
41 Яҳудо шоҳи Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврда юқорида номлари рўйхат қилинган Шимўн насли Хом наслига ва улар орасида ўрнашиб олган Муним уруғига ҳужум қилдилар. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташладилар. У ерда қўйлар учун яйловлар кўп бўлгани учун уларнинг жойига ўзлари ўрнашиб олдилар.
42 Сўнг Шимўн наслидан беш юз киши Йишининг Пилатиё, Нариё, Рафиё ва Узиёл исмли тўрт ўғли бошчилигида Сеир тоғларига бориб,
43 Омолек наслининг омон қолганларини қириб ташладилар. Шимўн насли бугунга қадар ўша жойларда яшаб келяпти.
Рубен насли
1 Рубен Ёқубнинг тўнғич ўғли эди. Аммо у отасининг тўшагини булғагани учун, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфнинг ўғилларига берилган эди. Шу сабабдан Рубен насабномада тўнғич сифатида рўйхатда йўқ.
2 Рубеннинг укаси Яҳудо ака–укалари орасида энг кучлиси бўлиб, йўлбошчи унинг қабиласидан чиқди. Лекин шунга қарамай, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфники бўлди.
3 Рубен тўрт ўғил кўрди. Уларнинг исмлари Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми эди.
4 Йўэлнинг насли қуйидагилардан иборат эди: Йўэлнинг ўғли — Шамаё, Шамаёнинг ўғли — Гўг, Гўгнинг ўғли — Шимах,
5 Шимахнинг ўғли — Михо, Михонинг ўғли — Раё, Раёнинг ўғли — Баал
6 ва Баалнинг ўғли — Берах. Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Берахни асир қилиб, олиб кетган эди. Берах Рубен қабиласининг йўлбошчиси эди.
7 Рубен қабиласининг қуйидаги уруғбошилари ҳам насабнома рўйхатида қайд этилган: Явиёл, Закариё
8 ва Белах. Белах Азазнинг ўғли, Шеманинг невараси ва Йўэлнинг эвараси эди. Улар Арор шаҳрида ҳамда шимолдаги Наво ва Баал–Миёнга қадар чўзилган ерларда яшадилар.
9 Уларнинг Гилад ўлкасидаги подаси ҳаддан ташқари кўп бўлгани учун, улар шарқдаги саҳрогача бўлган ҳамма ерларни эгаллаб олган эдилар. Бу саҳро Фурот дарёсигача чўзилган эди.
10 Рубен насли шоҳ Шоул даврида Ҳожар уруғига қарши уруш очди. Уларни мағлуб қилиб, Гиладнинг шарқидаги ҳамма ерларини эгаллаб олди.
Гад насли
11 Гад қабиласи Башан ўлкасида, Рубен қабиласининг шимолида яшаган эди. Уларнинг ҳудуди Салко шаҳрига қадар чўзилганди.
12 Йўэл Башанда йўлбошчи эди, унинг ўнг қўл ёрдамчиси Шофом эди, Янай ва Шофот уруғбошилар эдилар.
13 Гад қабиласининг қолган аъзолари қуйидаги етти уруққа тегишли эди: Микойил, Машуллом, Шеба, Йўрай, Яқан, Зия ва Ибир.
14 Булар Абуҳайилнинг ўғиллари бўлиб, уларнинг еттинчи авлодигача бўлган аждодлари қуйидагилар эдилар: Хури, Ёрўвах, Гилад, Микойил, Яшишай, Яхду ва Буз.
15 Гўнонинг невараси, Абдил ўғли Охи бу уруғларнинг йўлбошчиси эди.
16 Гад қабиласи Гиладда, Башанда ва ўша ердаги шаҳарларда ҳамда Шарондаги бутун яйловларда истиқомат қиларди.
17 Бу маълумотларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Йўтом ва Исроил шоҳи Ёрубом ҳукмронлиги даврида насабномага киритилганди.
Иордан шарқидаги қабилалар лашкари
18 Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласи ярмининг 44.760 нафар жангга тайёр, моҳир сипоҳлари бор эди. Бу сипоҳлар камонкашлар бўлиб, қилич ва қалқон билан ҳам қуролланган эдилар.
19 Улар Ҳожар уруғига, Ятур, Нофиш ва Надав қабилаларига ҳужум қилдилар.
20 Жанг пайтида бу сипоҳлар Худога илтижо қилдилар. Улар Худога ишонганлари учун Худо илтижоларига жавоб бериб, Ҳожар уруғини ва барча иттифоқчиларини уларнинг қўлига бериб, мағлуб қилди.
21 Улар душманнинг чорвасидан 50.000 та туя, 250.000 та қўй, 2000 та эшакни ўлжа олдилар ва 100.000 одамни асир қилдилар.
22 Ғанимнинг кўпчилиги жангда қирилиб кетганди, чунки Худонинг Ўзи уларга қарши жанг қилган эди. Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми сургунгача ўша ерларда яшаб қолдилар.
Иордан шарқидаги Манаше қабиласининг ярми
23 Манаше қабиласининг ярми Санир, яъни Хермон тоғидаги Баал–Хермонга қадар чўзилган Башан ўлкасида жойлашиб, кўпайди.
24 Қабиланинг уруғбошилари қуйидагилар эди: Ифар, Йиши, Элиёл, Озриёл, Еремиё, Хўдавиё ва Яхдиёл. Улар баҳодир жангчилар бўлиб, ўз уруғларининг машҳур бошлиқлари эдилар.
Иордан шарқидаги қабилалар сургун қилинади
25 Рубен ва Гад қабилалари ҳамда Манаше қабиласининг ярми ота–боболарининг Худосига қарши гуноҳ қилдилар. Улар Худога бевафолик қилиб, Худо қириб юборган ўша юртдаги халқларнинг худоларига сиғина бошладилар.
26 Шунинг учун Исроил халқининг Худоси Оссурия шоҳи Пўлни, яъни Тиғлатпиласарни юбориб, Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини мағлуб қилди. Шоҳ Тиғлатпиласар уларни асир олиб, Халах, Хавор ва Хара ҳудудларига ҳамда Гозан дарёсининг бўйларига сургун қилди. Улар бугунгача ўша ерларда истиқомат қилиб келяптилар.
Олий руҳонийлар хонадонининг шажараси
1 Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.
2 Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.
3 Имромнинг Ҳорун ва Мусо исмли икки ўғли ва Марям исмли бир қизи бор эди.
Ҳоруннинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар эди.
4 Элазардан Финхаз туғилди, Финхаздан Абушува туғилди,
5 Абушувадан Букки туғилди, Буккидан Уззи туғилди,
6 Уззидан Зарахиё туғилди, Зарахиёдан Маройўт туғилди,
7 Маройўтдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,
8 Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Охимас туғилди,
9 Охимасдан Озариё туғилди, Озариёдан Йўханон туғилди,
10 Йўханондан Озариё туғилди. Шоҳ Сулаймон Қуддусда қурган Маъбадда Озариё руҳоний бўлиб хизмат қилган эди.
11 Озариёдан Эмориё туғилди, Эмориёдан Охитоб туғилди,
12 Охитобдан Зодўх туғилди, Зодўхдан Шаллум туғилди,
13 Шаллумдан Хилқиё туғилди, Хилқиёдан Озариё туғилди,
14 Озариёдан Сараё туғилди, Сараёдан Ёҳузадах туғилди.
15 Эгамиз шоҳ Навухадназар орқали Яҳудо ва Қуддус халқини сургун қилганда, Ёҳузадах ҳам бадарға бўлган эди.
Левининг бошқа насли
16 Левининг ўғиллари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.
17 Гершоннинг ўғиллари исми Лубнах ва Шимах эди.
18 Қоҳотнинг ўғиллари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.
19 Марорининг ўғиллари Махли ва Муши эди.
Ота хонадонига кўра, рўйхатга олинган Леви уруғлари қуйидагилардан иборат эди:
20 Гершон насли қуйидагилар эди: Гершондан Лубнах туғилди, Лубнахдан Яхат туғилди, Яхатдан Зиммо туғилди,
21 Зиммодан Йўх туғилди, Йўхдан Йиддо туғилди, Йиддодан Зерах туғилди, Зерахдан Ётарай туғилди.
22 Қоҳотнинг насли қуйидагилар эди: Қоҳотдан Оминадав туғилди, Оминадавдан Кўрах туғилди, Кўрахдан Асир туғилди,
23 Асирдан Элқана туғилди, Элқанадан Абуасаф туғилди, Абуасафдан Асир туғилди,
24 Асирдан Тахат туғилди, Тахатдан Уриёл туғилди, Уриёлдан Уззиё туғилди, Уззиёдан Шовул туғилди.
25 Элқананинг Эмосай ва Охимўт деган икки ўғли бор эди.
26 Охимўтдан Элқана туғилди, Элқанадан Зўфай туғилди, Зўфайдан Нахат туғилди,
27 Нахатдан Элиёб туғилди, Элиёбдан Ерохам туғилди, Ерохамдан Элқана туғилди, Элқанадан Шомуил туғилди.
28 Шомуилнинг икки ўғли бор эди, тўнғичининг исми Йўэл, кенжасининг исми Абиё эди.
29 Марорининг насли қуйидагилар эди: Мароридан Махли туғилди, Махлидан Лубнах туғилди, Лубнахдан Шимах туғилди, Шимахдан Уззох туғилди,
30 Уззохдан Шимо туғилди, Шимодан Хаггиё туғилди, Хаггиёдан Осоёҳ туғилди.
Маъбад созандалари
31 Аҳд сандиғи Эгамизнинг уйига келгандан кейин, Довуд у ердаги хизматга созандалар тайинлаганди.
32 Сулаймон Қуддусда Эгамизнинг уйини қургунга қадар, улар Муқаддас чодирнинг олдида қўшиқ айтиб хизмат қилишарди. Ўз хизматларини берилган кўрсатмалар асосида адо этишарди.
33 У ерда хизмат қилган одамлар қуйидаги уруғлардан эди:
Қўшиқчи Хаман Қоҳот уруғидан бўлиб, унинг насабномаси қуйидагича эди: Хаман — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Шомуилнинг ўғли,
34 Шомуил — Элқананинг ўғли, Элқана — Ерохамнинг ўғли, Ерохам — Элиёлнинг ўғли, Элиёл — Тўвахнинг ўғли,
35 Тўвах — Зуфнинг ўғли, Зуф — Элқананинг ўғли, Элқана — Махатнинг ўғли, Махат — Эмосайнинг ўғли,
36 Эмосай — Элқананинг ўғли, Элқана — Йўэлнинг ўғли, Йўэл — Озариёнинг ўғли, Озариё — Зафаниёнинг ўғли,
37 Зафаниё — Тахатнинг ўғли, Тахат — Асирнинг ўғли, Асир — Абуасафнинг ўғли, Абуасаф — Кўрахнинг ўғли,
38 Кўрах — Изхорнинг ўғли, Изхор — Қоҳотнинг ўғли, Қоҳот — Левининг ўғли, Леви — Ёқубнинг ўғли.
39 Хаманнинг ўнг қўл ёрдамчиси Осиф исмли қариндоши эди. Осифнинг насабномаси қуйидагича эди: Осиф — Бархиёнинг ўғли, Бархиё — Шимонинг ўғли,
40 Шимо — Микойилнинг ўғли, Микойил — Босиёнинг ўғли, Босиё — Малкиёнинг ўғли,
41 Малкиё — Итнонинг ўғли, Итно — Зерахнинг ўғли, Зерах — Одаёнинг ўғли,
42 Одаё — Этханнинг ўғли, Этхан — Зиммонинг ўғли, Зиммо — Шимахнинг ўғли,
43 Шимах — Яхатнинг ўғли, Яхат — Гершоннинг ўғли, Гершон — Левининг ўғли.
44 Хаманнинг чап қўл ёрдамчиси Этхан исмли қариндоши эди. У Марори уруғидан эди. Этханнинг насабномаси қуйидагича эди: Этхан — Хишининг ўғли, Хиши — Абдининг ўғли, Абди — Маллухнинг ўғли,
45 Маллух — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Эмозиёнинг ўғли, Эмозиё — Хилқиёнинг ўғли,
46 Хилқиё — Омзининг ўғли, Омзи — Банихнинг ўғли, Баних — Шамернинг ўғли,
47 Шамер — Махлининг ўғли, Махли — Мушининг ўғли, Муши — Марорининг ўғли, Марори — Левининг ўғли.
48 Худонинг уйидаги бошқа ҳамма хизматга Леви қабиласининг қолган аъзолари тайинланган эдилар.
Ҳоруннинг насли
49 Фақат Ҳорун ва унинг насли қурбонгоҳда қурбонлик куйдириб, тутатқи қурбонгоҳида хушбўй тутатқи тутатишлари мумкин эди. Улар Энг муқаддас хонадаги барча хизматни адо этиб, Худонинг қули Мусо берган ҳамма буйруқларга кўра, Исроил халқини гуноҳдан поклар эдилар.
50 Ҳоруннинг насли қуйидагилар эди: Ҳоруннинг ўғли — Элазар, Элазарнинг ўғли — Финхаз, Финхазнинг ўғли — Абушува,
51 Абушуванинг ўғли — Букки, Буккининг ўғли — Уззи, Уззининг ўғли — Зарахиё,
52 Зарахиёнинг ўғли — Маройўт, Маройўтнинг ўғли — Эмориё, Эмориёнинг ўғли — Охитоб,
53 Охитобнинг ўғли — Зодўх, Зодўхнинг ўғли — Охимас.
Левилар яшаган шаҳарлар
54 Левиларга ажратилган шаҳарлардан Қоҳот уруғининг Ҳорун насли биринчи бўлиб улуш олган эди. Уларга қуръа бўйича берилган ҳудудга
55 Яҳудо юртидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар кирган эди.
56 Аммо ўша шаҳарнинг атрофидаги далалару қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга берилди.
57 Ҳорун наслига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: паноҳ шаҳар Хеврон, бундан ташқари, Либна, Ятир, Эштамўва,
58 Хўлун, Давир,
59 Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш.
60 Бенямин қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам берилди: Гивон, Гебо, Элимат ва Онотўт. Қоҳот уруғининг Ҳорун наслига ҳаммаси бўлиб ўн учта шаҳар берилди.
61 Қоҳот наслининг қолганларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласига қарашли ҳудуддан ўнта шаҳар қуръа бўйича тақсимлаб берилди.
62 Гершон уруғига, хонадонларига кўра, Иссахор, Ошер, Нафтали ва Башандаги Манаше қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар қуръа бўйича берилди.
63 Марори уруғига, хонадонларига кўра, Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудларидан ўн иккита шаҳар қуръа бўйича берилди.
64 Шундай қилиб, Исроил халқи левиларга яшаш учун шаҳарларни ва ўша шаҳарлар атрофидаги яйловларни ажратиб берди.
65 Юқорида номлари айтиб ўтилган Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилалари ҳудудларидан ажратилган шаҳарлар ҳам қуръа бўйича тақсимланган эди.
66 Қоҳот уруғининг баъзи хонадонларига Эфрайим қабиласининг ҳудудидан қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:
67 Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳар Шакам, Гезер,
68 Ёхмаём, Байт–Хўрон,
69 Ойжавлон ва Гат–Риммон.
70 Қоҳот уруғининг қолган хонадонларига эса Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига қарашли икки шаҳар берилди: Онар ва Билом. Бу шаҳарларнинг атрофидаги яйловлар ҳам уларга берилди.
71 Гершон уруғига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:
Иорданнинг шарқ томонидаги Манаше қабиласининг ҳудудидан — Аштарўт ва Башандаги Гўлон,
72-73 Иссахор қабиласининг ҳудудидан — Кедеш, Доварат, Рамўт ва Онем,
74-75 Ошер қабиласининг ҳудудидан — Мошол, Абдўн, Ҳуққоқ ва Рехоб,
76 Нафтали қабиласи ҳудудидан — Хаммон, Хиратайим ва Жалиладаги Кедеш.
77 Марори уруғининг қолган хонадонларига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди:
Забулун қабиласининг ҳудудидан — Ёхнаём, Картах, Риммоно ва Товур,
78-79 Ерихо рўпарасидаги Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган Рубен қабиласининг ҳудудидан — Яхаз, Кадамўт, Мифат ва чўлдаги Базер,
80-81 Гад қабиласининг ҳудудидан — Гиладдаги Рамўт, Моханайим, Хашбон ва Язир.
Иссахор насли
1 Иссахорнинг Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон деган тўртта ўғли бор эди.
2 Тўлонинг олтита ўғли бор эди: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шомуил. Улар ўз хонадонларининг уруғбошилари эдилар. Шоҳ Довуд даврида Тўлонинг насабномасида 22.600 нафар жангчи қайд этилган эди.
3 Уззининг Йизрахиё деган ўғли бор эди. Йизрахиёнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Микойил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё эди. Йизрахиё ва унинг ўғиллари уруғбошилар эди.
4 Уларнинг хотинлари ва болалари ниҳоятда кўп бўлгани учун насабномасига кўра, жанг қилишга қодир 36.000 одами бор эди.
5 Иссахор қабиласининг насабномасида ҳаммаси бўлиб 87.000 нафар жангчи қайд этилган эди.
Бенямин насли
6 Беняминнинг Белах, Бохир ва Ёдиёл деган уч ўғли бор эди.
7 Белахнинг Эзбўн, Уззи, Узиёл, Яримўт ва Ири деган бешта ўғли бор эди. Уларнинг бешови ҳам уруғбошилар бўлиб, насабномасида 22.034 нафар баҳодир жангчи қайд этилган эди.
8 Бохирнинг Зомиро, Йўш, Элиазар, Элийўнай, Омри, Ёримўт, Абиё, Онотўт ва Элимат деган ўғиллари бор эди. Буларнинг ҳаммаси Бохирнинг ўғиллари эди.
9 Уларнинг насабномасида уруғбошилардан ташқари 22.200 нафар жангчи қайд этилган эди.
10 Ёдиёлнинг Билхан деган битта ўғли, Билханнинг эса Ёуш, Бенямин, Эҳуд, Ханано, Затон, Таршиш ва Охишар деган етти ўғли бор эди.
11 Уларнинг ҳаммаси уруғбошилар бўлиб, насабномасига кўра, жанг қилишга тайёр 17.200 нафар одами бор эди.
12 Шупим ва Хупим халқлари — Ирдан, Хушим халқи эса Охердан келиб чиққанди.
Нафтали насли
13 Нафталининг Яхзиёл, Гўно, Изар ва Шиллем деган тўртта ўғли бор эди. Улар Билхахнинг наслидан эди.
Манаше насли
14-15 Орамлик чўриси Манашега Осриёл ва Мохир исмли икки ўғил туғиб берди. Залофход Манашенинг авлодидан бўлиб, фақат қизлар кўрган эди. Мохир Гиладнинг отаси эди, у Махо исмли бир қизга уйланганди. Махо Хупим ва Шупимнинг синглиси эди.
16 Махо Мохирга икки ўғил туғиб берди. Уларнинг исмини Параш ва Шараш қўйдилар. Параш Улом ва Раҳем исмли икки ўғил кўрди.
17 Уломнинг Бадон деган ўғли бор эди.
Манаше невараси Мохир ўғли Гиладнинг насли мана шулардан иборатдир.
18 Гиладнинг синглиси Хамалека Ишхўд, Абуазар ва Махло исмли учта ўғилни туғди.
19 Шамидонинг Охиён, Шакам, Лихи ва Ониём деган ўғиллари бор эди.
Эфрайим насли
20 Эфрайимнинг Шуталах деган ўғли бор эди. Шуталахдан Барид туғилди, Бариддан — Тахат, Тахатдан — Эладах, Эладахдан — Тахат,
21 Тахатдан — Забад, Забаддан Шуталах туғилдилар.
Эфрайимнинг Шуталахдан ташқари яна Эйзар ва Элад исмли икки ўғли ҳам бор эди. Улар Гат шаҳрининг туб аҳолисига қарашли чорвани ўғирламоқчи бўлганларида, Гатликлар уларни ўлдирган эдилар.
22 Уларнинг отаси Эфрайим кўп кунлар аза тутди. Қариндошлари унга тасалли бергани келдилар.
23 Эфрайим хотини билан яна қовушган эди, хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Эфрайим: “Уйимда бахтсизлик юз берган эди”, деб ўғлининг исмини Бариё қўйди.
24 Эфрайимнинг Шеро деган бир қизи бор эди. Шеро Тепадаги Байт–Хўрон ва Пастдаги Байт–Хўрон шаҳарларини ҳамда Узан–Шеро шаҳрини қурди.
25 Эфрайимнинг Рефах исмли бир ўғли ҳам бор эди. Рефахдан Рашаф туғилди, Рашафдан — Телах, Телахдан — Тахан,
26 Тахандан — Ладен, Ладендан — Омиҳуд, Омиҳуддан — Элишама,
27 Элишамадан — Нун, Нундан Ёшуа туғилдилар.
28 Эфрайим насли жанубдаги Байтил шаҳри, шарқдаги Нарон шаҳри ва ғарбдаги Гезер шаҳригача чўзилган ҳудудни қўлга киритиб, ўша ерга ўрнашиб олган эди. Уларнинг ҳудудига ўша шаҳарлар атрофидаги барча қишлоқлар, Шакам ва Оя шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофидаги қишлоқлар кирган эди.
29 Манаше қабиласи Байт–Шан, Танах, Магидў ва Дўр шаҳарлари ва ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларда ўрнашиб олган эди.
Бу жойларда Ёқубнинг ўғли Юсуф авлодлари яшаган эди.
Ошер насли
30 Ошернинг ўғиллари қуйидагилардир: Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Ошернинг Серах исмли бир қизи ҳам бор эди.
31 Бариёнинг Хабер ва Малхиёл исмли икки ўғли бўлиб, Малхиёл Бирзайит шаҳрини қурган эди.
32 Хабернинг Яфлет, Шўмер ва Хўтам исмли уч ўғли ва Шува исмли бир қизи бор эди.
33 Яфлетнинг ўғиллари — Пўсах, Бимхал ва Ошвот.
34 Шўмернинг ўғиллари — Охи, Рохгах, Хуббо ва Орам.
35 Шўмернинг укаси Хўтамнинг ўғиллари — Зўфах, Йимно, Шалаш ва Амал.
36 Зўфахнинг ўғиллари — Сувах, Харнатар, Шувол, Бери, Йимра,
37 Базер, Хўд, Шаммо, Шилшо, Йитрон ва Бера.
38 Этернинг ўғиллари — Яфунах, Фиспа ва Орро.
39 Уллонинг ўғиллари — Орах, Ханниёл ва Ризиё.
40 Ошер насли ана шулардан иборат бўлиб, улар уруғбошилар, машҳур баҳодир жангчилар, обрўли йўлбошчилар эдилар. Ошер қабиласининг насабномасида жанг қилишга қодир 26.000 киши қайд этилган эди.
Яна Бенямин насли ҳақида
1 Беняминнинг бешта ўғли бор эди. Тўнғич ўғли — Белах, иккинчиси — Ошбол, учинчиси — Ахрах,
2 тўртинчиси — Нўхах, бешинчиси Рафа эди.
3 Белахнинг ўғиллари қуйидагилардир: Адар, Гера, Абиҳуд,
4 Абушува, Нўъмон, Охўва,
5 Гера, Шафуфон ва Хуром.
6-7 Эҳуднинг Нўъмон, Охиё ва Гера исмли ўғиллари бўлиб, улар Гебо шаҳри аҳолисининг уруғбошилари эдилар. Гебо аҳолиси Монахатга қувиб юборилганда, Гера халқни бошлаб кетган эди. Геранинг Уззо ва Охихуд исмли икки ўғли бор эди.
8 Шахарайим иккала хотини Баро ва Хушимни қўйиб юборгандан кейин, Мўаб юртида ўғиллар кўрган эди.
9 Ҳўдаш исмли янги хотини унга Йўвов, Зибиё, Мешо, Малкам,
10 Юс, Саҳиё ва Мирмо деган етти ўғил туғиб берган эди. Шахарайимнинг бу ҳамма ўғиллари уруғбошилар эдилар.
11 Шахарайимнинг яна Абутав ва Элфал деган иккита ўғли ҳам бор эди. Шахарайим Мўабга кўчиб келмасдан олдин, бу ўғилларни унга хотини Хушим туғиб берган эди.
12-13 Элфалнинг Ибир, Мишом, Шамад, Бариё ва Шема деган ўғиллари бор эди. Шамад Онў ва Лўд шаҳарларини, шунингдек, буларнинг атрофидаги қишлоқларни барпо қилган эди. Бариё билан Шема эса Ойжавлон шаҳри аҳолисининг уруғбошилари бўлиб, Гат аҳолисини қувиб юборган эдилар.
14 Охё, Шошах, Ёримўт,
15 Забадиё, Арод, Эдер,
16 Микойил, Йишпо ва Йўхо Бариёнинг ўғиллари эди.
17 Забадиё, Машуллом, Хизқи, Хабер,
18 Йишмарай, Йизлиё ва Йўвов Элфалнинг ўғиллари эди.
19 Яхим, Зихри, Забди,
20 Эливенай, Зиллатай, Элиёл,
21 Одаё, Бароё ва Шимрот Шимахнинг ўғиллари эди.
22 Йишпон, Ибир, Элиёл,
23 Абдўн, Зихри, Ханон,
24 Ханониё, Элам, Онтўтиё,
25 Йифдаё ва Панувал Шошахнинг ўғиллари эди.
26 Шамшарай, Шахариё, Оталиё,
27 Яршиё, Илёс ва Зихри Ерохамнинг ўғиллари эди.
28 Уларнинг ҳаммаси ўз наслининг уруғбошилари бўлиб, исмлари ўз насли насабномасида қайд этилган эди. Улар Қуддусда яшадилар.
29 Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми — Махо,
30 тўнғич ўғлининг исми — Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов,
31 Гадўр, Охё, Закариё
32 ва Михлўт эди. Михлўт Шимомнинг отаси эди. Улар Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.
Шоҳ Шоулнинг насли
33 Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди.
34 Йўнатандан Мефибосит туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди.
35 Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди.
36 Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди,
37 Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.
38 Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Буларнинг ҳаммаси Озиёлнинг ўғиллари эди.
39 Озиёлнинг укаси Эшехнинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи — Улом, иккинчиси — Ёуш, учинчиси Элифалет эди.
40 Уломнинг ўғиллари баҳодир жангчи ва камонкашлар эдилар. Уларнинг кўп ўғиллари ва набиралари бор эди, ҳаммаси бўлиб 150 нафар эди.
Бенямин қабиласи мана шулардан иборат эди.
1 Шундай қилиб, бутун Исроил халқи насабномада қайд этилиб, ушбу маълумотларнинг ҳаммаси “Исроил шоҳлари китоби”га киритилган.
Сургундан Қуддусга қайтиб келган халқ
Яҳудо халқи Эгамизга хиёнат қилгани учун Бобилга сургун қилинган эди.
2 Сургундан биринчи бўлиб оддий халқ ўз шаҳарларидаги мулкларига қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди.
3 Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди:
Яҳудо қабиласидан қайтиб келганлари
4 Яҳудо ўғли Параз наслидан бўлган Утай. У Омиҳуднинг ўғли, Омрининг набираси, Имрининг эвараси ва Банихнинг чевараси эди.
5 Шело наслидан — Шелонинг тўнғич ўғли Осоёҳ ва унинг ўғиллари,
6 Зерах наслидан — Ёвал.
Ҳаммаси бўлиб Яҳудо қабиласидан Қуддусга қайтиб келганлар 690 кишини ташкил қилар эди.
Бенямин қабиласидан қайтиб келганлари
7 Бенямин қабиласидан қуйидагилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Машуллом ўғли Саллу. У Хўдавиёнинг невараси ва Хассинуванинг эвараси эди.
8 Яна Ерохам ўғли Йибнаё ва Уззи ўғли Элох қайтиб келган. Элох Михрининг невараси эди. Шафатиё ўғли Машуллом ҳам қайтиб келган. У Рувелнинг невараси ва Йибниёнинг эвараси эди.
9 Насабномага киритилган Бенямин насли 956 кишини ташкил қилган эди. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси уруғбошилар эди.
Руҳонийлардан қайтиб келганлари
10 Қуйидаги руҳонийлар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Ёдаё, Ёҳайирив ва Ёхин.
11 Яна Худо уйининг бош амалдори Озариё қайтиб келган эди. У Хилқиёнинг ўғли, Машулломнинг невараси, Зодўхнинг эвараси ва Охитоб ўғли Маройўтнинг чевараси эди.
12 Ерохам ўғли Одаё ҳам қайтиб келганди. У Пешхурнинг невараси ва Малкиёнинг эвараси эди. Одил ўғли Масай ҳам қайтиб келганди. У Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси ва Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди.
13 Ҳаммаси бўлиб 1760 нафар руҳоний қайтиб келган эди. Улар уруғбошилар бўлиб, Худонинг уйида хизмат қилиш учун лаёқатли эдилар.
Левилардан қайтиб келганлари
14 Қуйидаги левилар Қуддусга қайтиб келган эдилар: Хашшуб ўғли Шамаё. У Марори уруғидан бўлиб, Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди.
15 Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди.
16 Шамаё ўғли Ободиё ҳам қайтиб келганди. У Галолнинг невараси ва Ёдутуннинг эвараси эди. Осо ўғли Бархиё ҳам қайтиб келганди. У Элқананинг набираси бўлиб, Натуфо шаҳрининг қишлоқларида яшаган эди.
Маъбад дарвозабонларидан қайтиб келганлари
17-18 Леви қабиласидан бўлган, Қуддусга қайтиб келган Маъбад дарвозабонлари қуйидагилар эди: Шаллум, Оққув, Талмўн, Охиман ва уларнинг қариндош–уруғлари. Шаллум уларнинг бошлиғи эди. У бугунгача шарқ томондаги Шоҳ дарвозасида соқчилик қилиб келмоқда.
19 Абуасафнинг набираси Кори ўғли Шаллумга ва унинг Кўрах уруғидан бўлган қариндошларига Маъбад дарвозасида соқчилик қилиш вазифаси топширилган эди. Уларнинг ота–боболари ҳам илгарилари Эгамизнинг Муқаддас чодири киришида соқчилик хизматида бўлганлар.
20 Элазар ўғли Финхаз уларнинг устидан бошлиқ эди. Эгамиз у билан бирга эди.
21 Машалмиё ўғли Закариё ҳам Маъбаднинг дарвозасида соқчилик қиладиган бўлди.
22 Дарвозани қўриқлаш учун ҳаммаси бўлиб 212 дарвозабон танлаб олинди. Улар ўз қишлоқларида насабномалари бўйича рўйхатга олиндилар. Ўз вақтида уларнинг ота–боболарини дарвозабонлик вазифасига шоҳ Довуд билан Шомуил пайғамбар тайинлаган эдилар.
23 Бу дарвозабонлар ва уларнинг авлодлари Эгамизнинг уйи дарвозаларида соқчилик қилишарди.
24 Дарвозабонлар Маъбаднинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб томонидаги дарвозаларини қўриқлар эдилар.
25 Уларнинг қишлоқларидаги қариндошлари аниқ белгиланган бир вақтда келиб, улар билан бирга етти кун давомида хизмат қилишга мажбур эдилар.
26 Тўрт нафар бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар.
27 Худонинг уйини қўриқлаш ва эрталаблари дарвозаларни очиш уларнинг зиммасида бўлгани учун, улар тунни Худонинг уйи ёнида ўтказар эдилар.
28 Маъбад хизматида фойдаланиладиган асбоб–анжомлар учун баъзи левилар масъул эдилар. Уларнинг вазифаси асбоб–анжомларни ишлатишдан олдин ва ишлатилгандан кейин санаш эди.
29 Баъзи левилар эса жиҳозларга, Муқаддас хонадаги бошқа буюмларга, сифатли унга, шаробга, зайтун мойига, тутатқига ва зираворларга масъул эдилар.
30 Бироқ зираворларнинг аралашмасини фақат руҳонийлар тайёрлай олар эдилар.
31 Левилардан бири — Кўрах наслидан бўлган Шаллумнинг тўнғич ўғли Маттитиё назр нонларини пиширишга тайинланган эди.
32 Унинг Қоҳот наслидан бўлган баъзи биродарлари эса Шаббат куни хонтахтага қўйиладиган муқаддас нонларни тайёрлашга масъул эдилар.
33 Левиларнинг қўшиқчилари Маъбаддаги хоналарда яшар эдилар. Улар уруғбошилар бўлиб, кечаю кундуз хизматда бўлганлари учун бошқа барча вазифалардан озод қилинган эдилар.
34 Юқорида номлари айтиб ўтилган левилар уруғбошилар бўлиб, насабнома рўйхатига бошлиқлар сифатида киритилган эдилар. Улар Қуддусда яшардилар.
Шоҳ Шоулнинг насл–насаби
35 Явиёл Гивон шаҳрига асос солиб, ўша шаҳарда ўрнашди. Хотинининг исми — Махо,
36 тўнғич ўғлининг исми — Абдўн, кейингилариники Зур, Киш, Баал, Нар, Надов,
37 Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт эди.
38 Михлўт Шимомнинг отаси эди. Улар Қуддусда ўз уруғлари билан ёнма–ён яшарди.
39 Нар — Кишнинг отаси, Киш шоҳ Шоулнинг отаси эди. Шоулнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Йўнатан, Малкишува, Абунадав ва Ишбосит эди.
40 Йўнатандан Мефибосит туғилди, Мефибоситдан Михо туғилди.
41 Михонинг Питўн, Малек, Тария ва Охоз деган ўғиллари бор эди.
42 Охоздан Ёҳуваддо туғилди, Ёҳуваддодан Элимат, Озмобит ва Зимри туғилдилар. Зимридан Мўзо туғилди,
43 Мўзодан Бина туғилди, Бинадан Рафиё туғилди, Рафиёдан Эласах туғилди, Эласахдан Озиёл туғилди.
44 Озиёлнинг олтита ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Озиёлнинг ўғиллари ана шулар эдилар.
Шоҳ Шоулнинг ўлими
1 Филистлар Исроил лашкари билан жанг қилди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочди, кўплари Гилбова тоғида ҳалок бўлди.
2 Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадав ва Малкишува ўлдирилди.
3 Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камонкашлари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул яраланди.
4 У қуролбардорига:
— Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, мени хўрламасинлар, — деди.
Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади.
5 Қуролбардори ҳам Шоулнинг ҳалок бўлганини кўриб, ўзини қиличи устига ташлаб, ўлди.
6 Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли ва бутун хонадони бир кунда ҳалок бўлишди.
7 Йизрил водийсида яшайдиган Исроил халқи ўз сипоҳларининг қочганини, Шоул билан ўғиллари ўлганини кўришди–ю, шаҳарларини ташлаб қочишди. Филистлар бу шаҳарларга келиб ўрнашиб олишди.
8 Эртаси куни Филистлар ҳалок бўлганларни талон–тарож қилгани жанг майдонига келишди. Бирдан улар Гилбова тоғида Шоул билан унинг ўғилларининг жасадлари ётганини кўриб қолишди.
9 Улар Шоулнинг кийимларини ечишди, бошини кесиб, қуролларини олишди. Филист юрти бўйлаб хабарчилар жўнатиб, бу хушхабарни ўз бутхоналарида эълон қилиб, халққа эшиттиришди.
10 Шоулнинг қурол–аслаҳасини ўз худолари уйига қўйишди, бошини эса худо Дўғон уйининг деворига қоқиб қўйишди.
11 Гиладдаги Ёбош аҳолиси Филистларнинг Шоулни нималар қилганини эшитишди.
12 Шунда ҳамма жасур йигитлар Шоул билан ўғилларининг жасадларини олиб, Ёбош шаҳрига келтиришди. Суякларини Ёбошдаги эман дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди.
13 Шундай қилиб, Шоул Эгамизга қилган садоқатсизлиги учун ҳалок бўлган эди. У Эгамизнинг сўзига итоат этмади. Бунинг устига, арвоҳ чақирувчига маслаҳат солган эди.
14 Эгамизнинг хоҳиш–иродасини эса сўрамади. Шунинг учун Эгамиз уни ўлдириб, шоҳликни Эссай ўғли Довудга берди.
Довуд Исроил шоҳи бўлади
1 Жамики Исроил халқи Хевронга — Довуднинг ҳузурига йиғилиб шундай деди:
— Биз сизнинг жигарингизмиз.
2 Илгари Шоул шоҳ бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгангиз Худо сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, халқим Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб айтган эди.
3 Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан Эгамиз олдида аҳд қилди. Исроил оқсоқоллари, Эгамизнинг Шомуил орқали берган сўзига мувофиқ, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Исроил устидан шоҳ қилиб кўтаришди.
Довуд Қуддусни босиб олади
4 Шоҳ Довуд билан ҳамма Исроил сипоҳлари Қуддусга юриш қилдилар. Ўша даврда Қуддус шаҳри Ёбус деб аталган бўлиб, у ернинг ўтроқ халқи Ёбус халқи деб аталар эди.
5 Ёбус аҳолиси Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан”, деди. Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси” деб ном берилди.
6 Довуд: “Кимки Ёбусларга биринчи бўлиб ҳужум қилса, у лашкарбоши бўлади”, деб айтган эди. Зеруя ўғли Йўаб биринчи бўлиб ҳужум қилди ва лашкарбоши бўлди.
7 Довуд қалъада яшай бошлади. Шунинг учун бу жой “Довуд қалъаси” деб ном олди.
8 Довуд Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. Йўаб эса шаҳарнинг қолган жойларини тузатди.
9 Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Сарвари Олам унга ёр эди.
Довуднинг “Уч қаҳрамон” ва “Ўттиз қаҳрамон” деган гуруҳларидаги баҳодир жангчилар
10 Қуйида шоҳ Довуднинг баҳодир жангчилари рўйхати берилган. Улар қолган Исроил халқи билан биргаликда Эгамизнинг ваъдасига мувофиқ, Довудни шоҳ деб эълон қилганлар ҳамда унинг шоҳлиги учун кучли таянч бўлганлар.
11 Довудга хизмат қилган баҳодир жангчилар қуйидагилар: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам. У “Уч қаҳрамон”нинг сардори эди. У найзаси билан уч юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди.
12 “Уч қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди.
13 Филистлар жанг қилиш учун Пас–Даммимда тўпланганда, Элазар Довуд билан бирга эди. У ердаги даланинг бир қисмига арпа экилган эди. Исроил лашкари қоча бошлагач,
14 Элазар билан Довуд даланинг ўртасида туриб олиб, у ерни ҳимоя қилишди. Филистларни қириб ташлашди. Шу тариқа, Эгамиз уларни катта ғалабага эриштирди.
15 “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирган ўша учта қаҳрамон Довуднинг ёнига — Адуллам ғори олдидаги қояга кетишди. Рафа водийсида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди.
16 Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди.
17 Довуд ҳасрат билан:
— Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди.
18 Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади.
19 — Бундай қилишдан мени Худойимнинг Ўзи асрасин! — деб хитоб қилди у. — Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб, сув олиб келишди–ку!
Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Уч қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди.
20 Йўабнинг акаси Абушай “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Уч қаҳрамон” сингари донг таратди.
21 У “Ўттиз қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди.
22 Кабзил шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди.
23 Яна бўйи беш тирсак келадиган девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлидаги найзаси тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди.
24 Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа, Бинаё “Уч қаҳрамон” каби донг таратди.
25 У “Ўттиз қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади.
26 Бошқа баҳодир жангчилар қуйидагилардир:
Йўабнинг укаси Осойил,
Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,
27 Харўд шаҳридан Шаммох,
Палонлик Халез,
28 Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро,
Онотўт шаҳридан Абуазар,
29 Хуша шаҳридан Сибахай,
Охўва уруғидан Залмон,
30 Натуфо шаҳридан Махрай ва Банах ўғли Халед,
31 Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай,
Пиратон шаҳридан Бинаё,
32 Гаш сойликларидан Хурай,
Байт–Араба шаҳридан Абуалвон,
33 Бохурим шаҳридан Озмобит,
Шалбим шаҳридан Элияхба,
34 Гизонлик Ёшон ўғиллари,
Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан,
35 Харорлик Шорор ўғли Охиём,
Ур ўғли Элифал,
36 Махиротлик Хафер,
Палонлик Охиё,
37 Кармил шаҳридан Хазро,
Эзбай ўғли Парай,
38 Натаннинг укаси Йўэл,
Хагри ўғли Мивхор,
39 Оммон халқидан Зилах,
Барўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай,
40 Йитар уруғидан Эро ва Горив,
41 Хет халқидан Уриё,
Охлай ўғли Забад,
42 Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шизо ўғли Адинах ва унинг ўттиз жангчиси,
43 Махо ўғли Ханон,
Митанлик Ёшафат,
44 Аштарутлик Уззия,
Арорлик Хўтамнинг ўғиллари Шомо ва Явиёл,
45 Шимри ўғли Ёдиёл ва унинг укаси Тизлик Йўхо,
46 Махавлик Элиёл,
Элнамнинг ўғиллари Яривай ва Йўшавиё,
Мўаб юртидан Йитмо,
47 Элиёл, Обид ва Зўволик Ясиёл.
Довуднинг Бенямин қабиласидан илк издошлари
1 Бирмунча вақт олдин Довуд шоҳ Шоулдан қочиб, Зихлах шаҳрида яшаб юрган пайтда баъзи баҳодир жангчилар унга қўшилган эдилар. Урушларда Довуд томонида жанг қилган бу жангчилар
2 Бенямин қабиласидан, Шоулнинг қариндош–уруғларидан эдилар. Улар моҳир камонкашлар бўлиб, ҳам ўнг, ҳам чап қўли билан ўқ ва тошларни отар эдилар.
3 Уларнинг бош сардори Гиволик Шамонинг ўғли Охазар эди. Охазарнинг ўнг қўл ёрдамчиси укаси Йўш эди. Қуйидагилар эса жангчилар эди:
Озмобитнинг ўғиллари — Йизиёл ва Палат,
Барака ва Онотўтлик Ёҳу,
4 “Ўттиз қаҳрамоннинг” сардори ва моҳир жангчиси — Гивонлик Йишмаё,
Еремиё, Яхазиёл, Йўханон, Гадералик Йўзабад,
5 Элузай, Яримўт, Болиё, Шамариё ва Харуфлик Шафатиё,
6 Кўрах наслидан — Элқана, Ишшиё, Озариёл, Йўазар ва Ёшувам,
7 Гадўрлик Ерохамнинг ўғиллари — Йўлах ва Забадиё.
Довуднинг Гад қабиласидан издошлари
8 Гад қабиласидан баъзилари Довудга қўшилмоқчи бўлиб, адирлардаги пана жойларга бордилар. Улар тажрибали баҳодир жангчилар бўлиб, қалқон ва найзани усталик билан ишлатардилар. Шердай жасур, тоғ кийикларидай чаққон эдилар.
9 Эйзар уларнинг бош сардори бўлиб, иккинчиси — Ободиё, учинчиси — Элиёб,
10 тўртинчиси — Мишманах, бешинчиси — Еремиё,
11 олтинчиси — Аттай, еттинчиси — Элиёл,
12 саккизинчиси — Йўханон, тўққизинчиси — Элзабад,
13 ўнинчиси — Еремиё, ўн биринчиси Махбанай эди.
14 Гад қабиласидан бўлган бу жангчилар сардорлар бўлиб, орасидаги энг заифи юз кишига, энг кучлиси эса минг кишига бас кела олар эди.
15 Улар Иордан дарёсининг тошқин мавсумида — йилнинг биринчи ойида дарёдан кечиб ўтиб, шарқий ва ғарбий қирғоқлардаги водийларда яшайдиган халқни қувиб чиқарган эдилар.
Довуднинг Бенямин ва Яҳудо қабиласидан издошлари
16 Бир куни Бенямин ва Яҳудо қабиласидан баъзилар адирлардаги пана жойларга, Довуднинг ёнига келдилар.
17 Довуд уларни кутиб олгани чиқиб, уларга деди: “Агар бу ерга тинчлик билан, менга ёрдам бергани келган бўлсангизлар, қаторимизга марҳамат қилинглар. Борди–ю, мени душманларим қўлига топширмоқчи бўлиб келган бўлсангизлар, ота–боболаримизнинг Худоси буни кўриб жазоингизни берсин. Мен сизларга ҳеч қандай ёмонлик қилганим йўқ.”
18 Шунда “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори Эмосайни Худонинг Руҳи қамраб олди ва Эмосай гапира бошлади:
“Биз сизникимиз, эй Довуд!
Сиз томондамиз, эй Эссай ўғли!
Омон бўлинг, илойим омон бўлинг!
Сизга ёрдам берганлар ҳам омон бўлсин!
Сизни қўллаган Худойингизнинг Ўзидир.”
Довуд уларни жангчилари қаторига қўшиб, лашкарининг сардорлари қилиб тайинлади.
Довуднинг Манаше қабиласидан издошлари
19 Довуд Филистларга қўшилиб, Шоулга қарши урушга отланганда, Манаше қабиласидан баъзилари Довуд томонга ўтиб олган эдилар. Бироқ натижада Довуд Филистлар томонида жанг қила олмаган эди, чунки Филист беклари маслаҳатлашиб: “Агар Довуд ўз хўжайини Шоул томонга ўтиб олса, бошимиз кетади”, деб уни орқага қайтариб юборган эдилар.
20 Довуд Зихлахга қайтиб кетаётганда, унинг томонига Манаше қабиласидан қуйидагилар ўтиб олган эдилар: Аднах, Йўзабад, Ёдиёл, Микойил, Йўзабад, Элиху, Зиллатай. Улар Манаше қабиласининг мингбошилари ҳамда
21 баҳодир жангчилари бўлганлари учун Довуд уларни ўз лашкари устидан лашкарбошилар қилиб тайинлади. Улар босқинчи тўдаларни йўқ қилишда Довудга ёрдам берган эдилар.
22 Кундан–кунга Довудга қўшилган одамларнинг сони кўпайиб борар эди. Натижада Худонинг лашкари сингари буюк бир лашкар ҳосил бўлди.
Довуд лашкарининг рўйхати
23 Довуд Хевронда турган пайтда кўп моҳир жангчилар келиб, унинг лашкари қаторига қўшилган эдилар. Эгамизнинг сўзига биноан, Шоулнинг ўрнига Довудни тахтга ўтқизмоқчи бўлган ўша жангчиларнинг сони қуйидагича эди:
24 Яҳудо қабиласидан қалқон ва найза билан қуролланган 6800 киши.
25 Шимўн қабиласидан — 7100 нафар баҳодир жангчи.
26-28 Леви қабиласидан — 4600 киши. Буларнинг қаторига Ҳорун хонадонининг йўлбошчиси Ёҳайидо ва унинг 3700 одами, ёш жангчи Зодўх ва унинг уруғидан 22 нафар сардор ҳам кирган эди.
29 Бенямин қабиласидан — Шоулга қариндош бўлган 3000 киши. Бенямин қабиласининг кўпчилиги шу пайтгача Шоул хонадонига садоқатини сақлаб келган эди.
30 Эфрайим қабиласидан — ўз уруғида донг таратган 20.800 баҳодир жангчи.
31 Иордан дарёсининг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмидан — 18.000 киши. Улар махсус танлаб олинган бўлиб, Довудни шоҳ қилиш мақсади билан Хевронга келган эдилар.
32 Иссахор қабиласидан — 200 нафар лашкарбоши ва уларнинг қўл остидаги одамлари. Бу лашкарбошилар Исроил халқининг нима қилишини ва қачон қилишини яхши билишар эди.
33 Забулун қабиласидан — 50.000 моҳир жангчи. Улар Довудга чексиз садоқати билан хизмат қилиш учун тиш–тирноғигача қуролланиб, жангга тайёр бўлиб келган эдилар.
34 Нафтали қабиласидан — 1000 нафар сардор ҳамда қалқон ва найза билан қуролланган 37.000 киши.
35 Дан қабиласидан — жангга тайёр 28.600 киши.
36 Ошер қабиласидан — жангга тайёр 40.000 моҳир жангчи.
37 Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Рубен, Гад қабилаларидан ва Манаше қабиласининг ярмидан — 120.000 киши. Улар барча жанг аслаҳалари билан қуролланган эдилар.
38 Бу жангчиларнинг ҳаммаси жанговар ҳолатда бўлиб, Довудни бутун Исроил устидан шоҳ қилиш мақсадида Хевронга келган эдилар. Исроилнинг қолган халқи ҳам Довудни шоҳ қилиш мақсадига қўшилган эди.
39 Жангчилар Довуднинг ҳузурида уч кун қолиб, қариндошлари тайёрлаган таомлардан еб, ичимликлардан ичиб, зиёфат қилишди.
40 Шимолдаги Иссахор, Забулун ва Нафтали қабилаларининг олис ҳудудларидан ҳам одамлар келишган эди. Улар эшак, туя, хачир, ҳўкизларга бир талай ун, анжир қоқи, майиз, шароб, зайтун мойи каби егуликлар ортиб, олиб келишган эди. Булардан ташқари, кўплаб мол ва қўйларни етаклаб келишганди. Ҳа, бутун Исроилда хурсандчилик ҳукмрон эди.
Аҳд сандиғи Хират–Йўримдан келтирилади
1 Довуд ҳар бир лашкарбошиси — мингбоши ва юзбошилари билан маслаҳатлашди.
2-3 Сўнг бутун Исроил жамоасига деди: “Шоҳ Шоул даврида биз Худойимизнинг Аҳд сандиғига эътиборсиз бўлиб келдик. Келинглар, Аҳд сандиғини қайтариб олиб келайлик. Бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатиб юртдаги жамики қариндош–уруғларимизни шу ерга йиғайлик, ўз шаҳарларида яшайдиган руҳонийлару левилар ҳам олдимизга йиғилиб келишсин. Агар сиз бунга рози бўлсангиз ва бу Эгамиз Худонинг иродаси бўлса, шуни қилайлик.”
4 Бутун жамоага бу таклиф маъқул тушиб, ҳамма таклифга рози бўлди.
5 Шундай қилиб, Довуд Худонинг Сандиғини Хират–Йўримдан Қуддусга олиб келиш учун бутун юртдаги — Мисрдаги Шихор дарёсидан тортиб, то шимолдаги Лево–Хомат шаҳрига қадар бўлган жойлардаги жамики Исроил халқини тўплади.
6 Улар биргаликда Худонинг Аҳд сандиғини олиб келиш учун Яҳудодаги Баалах, яъни Хират–Йўрим шаҳрига йўл олишди. Аҳд сандиғи икки каруб орасида тахт қурган Эгамизнинг номи билан аталган эди.
7 Худонинг Сандиғи Абунадавнинг уйида эди. Сандиқ янги арава устига ортилгач, Уззох билан Охё аравани ҳайдаб кетишди.
8 Довуд ва жамики Исроил халқи Худонинг ҳузурида берилиб ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, зил ва карнайлар чалиб, қўшиқлар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар.
9 Улар Нохун деган одамнинг хирмонига етганларида, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох Сандиқни ушлаб қолмоқчи бўлиб қўлини узатди.
10 Лекин Уззох Аҳд сандиғига қўл узатгани учун, Эгамиз ундан ғазабланди. Уззохни уриб, жонини олди. Уззох ўша ерда — Худонинг олдида жон берди.
11 Эгамиз Уззохни нобуд қилгани учун Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох” деб айтилади.
12 Довуд ўша куни Худодан қўрқиб: “Қандай қилиб Худонинг Сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади.
13 У Сандиқни ўзи билан Довуд қалъасига олиб бормай, уни Гатлик Обидадомнинг уйига ташлаб кетди.
14 Худонинг Сандиғи у ерда уч ой турди. Обидадомнинг хонадонига ва жамики мол–мулкига Эгамиз барака берди.
Довуднинг Қуддусдаги фаолияти
1 Тир шоҳи Хирам Довуд ҳузурига элчилар юборди. Улар билан Довудга саройининг қурилиши учун садр ёғочларини жўнатди, тош терувчилар ва дурадгорларни йўллади.
2 Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини ниҳоятда юксалтирган экан.
3 Довуд Қуддусда яна хотинлар олди, улар Довудга янада кўп ўғил–қизлар туғиб беришди.
4 Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шаммува, Шўвав, Натан, Сулаймон,
5 Йибхар, Элишува, Элфалат,
6 Нўгах, Нафах, Ёфия,
7 Элишама, Элёдах ва Элифалет.
Филист халқи устидан ғалаба
8 Филистлар: “Довудга мой суртилибди. У бутун Исроил халқи устидан шоҳ бўлибди” деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Бундан хабар топган Довуд ҳам ўз лашкари билан уларга қарши жангга отланди.
9 Филистлар келиб, Рафа водийсини талон–тарож қила бошладилар.
10 Довуд Худодан:
— Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради.
— Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга. — Уларни қўлингга бераман.
11 Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга бориб, у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди:
— Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Худо ғанимларимни босиб, менинг қўлим билан уларни улоқтириб юборди.
Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди.
12 Филистлар ўша ерда худоларининг тасвирларини ташлаб қочган эдилар, Довуд уларни ёндириб юборишни буюрди.
13 Кўп ўтмай Филистлар водийга қайтиб келиб, у ерларни яна талон–тарож қила бошладилар.
14 Довуд тағин Худонинг хоҳиш–иродасини сўради. Худо эса унга шундай жавоб берди:
— Сен уларнинг олд томонидан ҳужум қилма. Уларни айланиб ўтгин–да, мумиё дарахтлари томондан яқинлашиб бор.
15 Мумиё дарахтлари тепасида Менинг қадамим товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиққан бўламан.
16 Довуд Худо амр берганидай қилиб, Гивондан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистлар лашкарини тор–мор қилди.
17 Довуднинг донғи ҳамма юртларга таралди. Эгамиз ҳамма халқларни ундан қўрқадиган қилиб қўйди.
Аҳд сандиғини олиб келишга тайёргарлик
1 Довуд ўзи учун Довуд қалъасида уйлар барпо қилди. Худонинг Сандиғи учун ҳам жой тайёрлаб, чодир қурди.
2 Кейин у шундай амр берди: “Худонинг Сандиғини фақат левилар кўтариб юрсин. Зеро, Эгамиз Ўз Сандиғини кўтариб юриш учун левиларни танлагандир. Уларни Ўзига абадий хизмат қилиш учун танлаб олгандир.”
3 Довуд ўзи тайёрлаган жойга Эгамизнинг Сандиғини олиб келиш учун жамики Исроил халқини Қуддусда тўплади.
4 Сўнгра қуйидаги Ҳорун наслини ва левиларни йиғди:
5 Қоҳот наслидан — уруғбоши Уриёл ва у билан бирга унинг 120 нафар қариндоши,
6 Марори наслидан — уруғбоши Осоёҳ ва у билан бирга 220 нафар қариндоши,
7 Гершон наслидан — уруғбоши Йўэл ва у билан бирга 130 нафар қариндоши,
8 Элизофон наслидан — уруғбоши Шамаё ва у билан бирга 200 нафар қариндоши,
9 Хеврон наслидан — уруғбоши Элиёл ва у билан бирга 80 нафар қариндоши,
10 Узиёл наслидан — уруғбоши Оминадав ва у билан бирга 112 нафар қариндоши.
11 Довуд иккала руҳонийни — Зодўх билан Абуатарни, левилардан Уриёл, Осоёҳ, Йўэл, Шамаё, Элиёл ва Оминадавни чақириб,
12 уларга деди: “Сизлар Леви қабиласининг уруғбошиларисиз. Шундай экан, Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Сандиғини мен тайёрлаган жойга олиб кела олишингиз учун ўзларингизни ва леви биродарларингизни покланглар.
13 Олдинги сафар Сандиқни левилар олиб келмагани учун Эгамиз Худо биздан қаттиқ ғазабланган эди. Ҳа, биз Ундан Сандиқни қандай олиб келишимиз кераклигини сўрамаган эдик.”
14 Руҳонийлар ва левилар Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Сандиғини олиб келиш учун ўзларини покладилар.
15 Улар Эгамизнинг Мусо орқали берган амрига мувофиқ, Худонинг Сандиғини ходалар билан елкаларига ортиб, кўтариб кетдилар.
16 Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди.
17 Левилар Марори уруғидан қуйидаги созандаларни тайинлаган эдилар: Йўэл ўғли Хаман, Бархиё ўғли Осиф ва Қушаё ўғли Этхан.
18 Уларнинг ёрдамчилари қилиб қуйидагилар тайинланган эди: Закариё, Язиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Бинаё, Масиё, Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё ҳамда дарвозабонлар Обидадом ва Явиёл.
19 Созандалардан Хаман, Осиф ва Этхан бронза зиллар чалишлари керак эди.
20 Закариё, Азиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Масиё ва Бинаё арфаларни чалишлари керак эди.
21 Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё, Обидадом, Явиёл ва Озазиё эса саккиз торли лираларни чалиб, куй ижросида етакчилик қилишлари керак эди.
22 Левиларнинг бошлиғи Хонаниё моҳир созанда бўлгани учун уни қўшиқчилар раҳбари қилиб тайинлаган эдилар.
23-24 Аҳд сандиғини қўриқлаш учун Бархиё, Элқана, Обидадом ва Ёхиё тайинланган эдилар. Руҳонийлар Шабаниё, Ёшафат, Натанил, Эмосай, Закариё, Бинаё ва Элиазар Худонинг Сандиғи олдида карнайлар чалиб боришлари керак эди.
Аҳд сандиғи Қуддусга келтирилади
25 Довуд, Исроил оқсоқоллари ва мингбошилар Эгамизнинг Аҳд сандиғини Обидадомнинг уйидан олиб келиш учун катта тантана билан кетдилар.
26 Аҳд сандиғини кўтариб келаётган левиларга Худонинг Ўзи ёрдам берди. Шу сабабдан улар еттита буқа ва еттита қўйни қурбонлик қилдилар.
27 Сандиқни кўтариб келаётган барча левилар, қўшиқчилар ва қўшиқчилар раҳбари Хонаниё сингари, Довуд ҳам майин зиғирдан тўқилган ридо кийиб олган эди. Довуд ридодан ташқари руҳонийларнинг муқаддас либосини ҳам кийган эди.
28 Шундай қилиб, бутун Исроил халқи севинчли хитоблар билан, арфа ва лира куйлари ҳамда бурғу, карнай, зиллар садолари остида Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб келди.
29 Улар Эгамизнинг Сандиғини Довуд қалъасига олиб киришаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрди–ю, ўз кўнглида уни паст кўрди.
1 Левилар Худонинг Сандиғини Довуд махсус тайёрлаган чодирнинг ичкарисига олиб кириб қўйдилар. Кейин Худога куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирдилар.
2 Довуд қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Эгамизнинг номидан халқни дуо қилди.
3 Сўнг Исроил жамоасидаги ҳар бир одамга — эркагу аёлга, бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз тарқатди.
4 У левилардан баъзиларини Эгамизнинг Сандиғи олдида хизмат қилиш учун тайинлади. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғлаб, Унга шукроналар айтишлари ва мадҳиялар куйлашлари керак эди.
5 Осиф уларнинг раҳнамоси эди, унинг ёрдамчилари эса Закариё, Явиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Маттитиё, Элиёб, Бинаё, Обидадом ва Явиёл эдилар. Улар арфа ва лира чолғувчилари, Осифнинг ўзи зил чолғувчиси,
6 руҳонийлар Бинаё билан Яхазиёл эса карнай чолғувчилари бўлиб, улар ҳар куни Худонинг Аҳд сандиғи олдида мусиқа асбобларини чалишлари керак эди.
Довуднинг шукрона қўшиғи
7 Ўша куни Довуд биринчи марта Осиф билан унинг қариндошлари зиммасига Эгамизга ҳамду санолар айтиш масъулиятини юклаган эди.
8 Эгамизга шукур айтинг, Унга сажда қилинг,
Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг.
9 Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг,
Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг.
10 Эгамизнинг муқаддас номи ила фахрланинг,
Эгамизга юз бурганларнинг қалби шодликка тўлсин.
11 Қудратли Эгамизга юз буринг!
Унинг ҳузурида бўлишга интилинг.
12-13 Эй сизлар, Эгамизнинг қули Исроил насли,
Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари,
Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг,
Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг.
14 У Эгамиз Худодир,
У бутун ер юзини адолатли ҳукм қилади.
15 Шундай экан, Унинг аҳдини доимо ёдда тутинг,
Минглаб насллар оша ваъдасини унутманг.
16 Эгамизнинг Иброҳим билан қилган аҳдига риоя қилинг,
Исҳоққа қасам ичиб берган ваъдасига содиқ қолинг.
17 Эгамиз бу аҳдни Ёқубга берди,
Ҳа, Исроил билан абадий аҳд қилиб шундай деди:
18 “Канъон юртини сенга бераман,
Уни ўзингга абадий мулк қилиб оласан.”
19 Ўша вақтда уларнинг сони кам эди,
Ҳа, жуда камчилик эдилар.
Улар бу юртга келгинди эди.
20 Кезарди бир халқ орасидан бошқасига,
Бир шоҳликдан бошқа юртга.
21 Эгамиз ҳеч кимга уларни эзишларига йўл қўймади,
Уларни деб шоҳларга танбеҳ берди.
22 Айтдики: “Мен танлаганларга тегманглар,
Пайғамбарларимга зарар келтирманглар.”
23 Эй олам, Эгамизни тараннум этинг!
Ҳар куни Унинг нажотидан сўйланг.
24 Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини,
Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини.
25 Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир,
Жамики худолардан У иззатлидир.
26 Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир,
Эгамиз эса самоларни яратгандир.
27 Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир,
Қудрату шодлик Унинг масканидадир.
28 Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари!
Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг!
29 Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг!
Назрлар келтириб, Унинг ҳузурига киринг!
Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг!
30 Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг!
Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди.
31 Самолар шод бўлсин, замин қувонсин,
Элатлар орасида айтишсин: “Эгамиз Шоҳдир!”
32 Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин.
Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин,
33 Ўрмондаги дарахтлар шодликдан қўшиқ айтсин.
Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар,
Ана, Заминни бошқармоқ учун У келаётир.
34 Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир!
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
35 Яна шундай деб айтинглар:
“Эй нажоткоримиз Худо, бизларни қутқар,
Бизни халқлардан халос қил,
Уларнинг орасидан тўплаб ол.
Ўзинг муқаддассан, Сенга шукур айтайлик,
Мадҳга лойиқ ишларинг билан фахрланайлик.
36 Исроил халқининг Худоси — Эгамизга
То абад олқишлар бўлсин.”
Шундан кейин жамики халқ: “Омин!” деб Эгамизга ҳамду санолар айтди.
Довуд Қуддус ва Гивонда сажда қилишни йўлга қўяди
37 Довуд Осифни ва унинг қариндошларини Эгамизнинг Аҳд сандиғи олдидаги доимий хизматга тайинлади. Улар ҳар куни ўша ерда ўз вазифаларини бажарар эдилар.
38 Уларга бу хизматда Обидадом ва унинг олтмиш саккизта қариндоши ёрдам беришлари керак эди. Ёдутун ўғли Обидадом ва Хўсах дарвозабон эдилар.
39 Довуд руҳоний Зодўхни ва унинг руҳоний қариндошларини Гивондаги саждагоҳда, Эгамизнинг Муқаддас чодирида хизмат қилишга тайинлади.
40 Улар, Эгамизнинг Исроил халқига берган қонунига мувофиқ, ҳар куни эрталаб ва кечқурун қурбонгоҳ устида қурбонликлар куйдиришлари лозим эди.
41 Уларнинг ёнида Хаман, Ёдутун ва номма–ном айтиб танланган бошқа одамлар ҳам хизмат қилиб, Эгамизга: “Унинг содиқ севгиси абадийдир”, дея ҳамду сано айтишлари керак эди.
42 Хаман билан Ёдутун ҳамду санонинг куйи учун масъул бўлиб, карнай, зил ва бошқа мусиқа асбобларини чалишлари керак эди. Ёдутуннинг ўғиллари дарвозабон қилиб тайинланган эди.
43 Шундан кейин ҳамма одамлар уйларига қайтиб кетдилар, Довуд ҳам ўз оиласини дуо қилгани уйига қайтди.
Натан пайғамбар шоҳ Довудга хабар беради
1 Довуд ўз саройига ўрнашиб олгач, Натан пайғамбарга деди:
— Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Эгамизнинг Аҳд сандиғи эса чодирда турибди.
2 — Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Худо сен билан, — деди Натан.
3 Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди:
4 “Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: «Эгам шундай демоқда: истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан.
5 Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан–бу ерга кўчиб юрдим, чодирда маскан қилдим.
6 Мен ҳеч қачон Исроил халқининг ҳакамларига шикоят қилмадим. Халқимга чўпонлик қилиш вазифасини уларнинг зиммасига юклаган бўлсам–да, ҳеч қачон уларнинг бирортасига: ‘Нима учун Менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?’ деб айтмадим.»
7 Энди қулим Довудга айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга ҳукмдор қилдим.
8 Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан.
9-10 Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Ҳамма ғанимларингни сенга бўйсундираман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон барпо этаман, деб айтмоқдаман.
11 Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман.
12 Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг тахтини то абад мустаҳкам қиламан.
13 Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Мен сендан олдинги шоҳни марҳаматимдан маҳрум қилган эдим. Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман.
14 Мен уни Ўз хонадоним ва шоҳлигим устига абадий ўтқазаман, унинг тахти то абад мустаҳкам бўлади.»”
15 Худо аён қилганларнинг ҳаммасини Натан Довудга айтди.
Довуд шукрона айтиб ибодат қилади
16 Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб, шундай ибодат қилди:
“Эй Парвардигор Эгам! Мен ким бўлибман, хонадоним нима бўлибдики, Сен мени бу қадар улуғладинг?!
17 Бунинг устига, эй Худо, Сен келажак замонда юз берадиган воқеаларни хабар қилдинг. Бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Назарингда мени улуғ одамдай билдинг, эй Парвардигор Эгам!
18 Сен бу қулингни шуҳратга эриштирдинг, Сенга бундан ортиқ нима ҳам дея олардим?! Ахир, бу қулингни биласан–ку.
19 Эй Эгам, Сен бу қулингнинг ҳақи–ҳурмати учун Ўз хоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг. Бу буюк ваъдаларингни бизга аён қилдинг.
20 Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз. Сенинг асло ўхшашинг йўқ. Эй Эгам, Сендан ўзга Худо йўқ!
21 Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг орқали халқинг олдидан бегона халқларни қувдинг.
22 Халқинг Исроилни то абад Ўзингнинг халқинг қилдинг. Эй Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг.
23 Эй Эгам! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда то абад тур, берган ваъдангни бажар,
24 токи одамлар, Сарвари Олам — Исроил халқининг Худоси экан, деб номингни то абад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин.
25 Зотан, Сен, эй Худойим, бу қулингга, сенинг хонадонингни барпо этаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга ибодат қилишга журъат этди.
26 Эй Эгам! Сен Худосан. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан.
27 Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда то абад турсин. Зотан, Сен марҳамат қилган хонадон, эй Эгам, то абад марҳаматга сазовор бўлғай.”
Довуднинг жангдаги ғалабалари
1 Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди. Гат шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни Филистлардан тортиб олди.
2 Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Мўаб халқи Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди.
3 Зўво шоҳи Ҳададзар Фурот дарёси бўйларига юриш қилиб, ўша ерларда ўз ҳокимиятини ўрнатмоқчи бўлган бир пайтда Довуд унга ҳужум қилди. Довуд Ҳададзарни Хомат шаҳри ёнида тор–мор этди.
4 Ҳададзарнинг 1000 та жанг аравасини, 7000 отлиқ ва 20.000 пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 та жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди.
5 Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан 22.000 кишини ўлдирди.
6 Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлди. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.
7 Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни қўлга киритиб, Қуддусга келтирди.
8 Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги шаҳарлари бўлган Тивхат ва Хундан кўп бронза олиб келди. Кейинчалик Сулаймон бу бронзадан ҳовуз, устунлар ва ҳар хил ашёлар ясаттирди.
9 Хомат шоҳи Тўах: “Довуд Ҳададзарнинг бутун лашкарини мағлуб қилибди” деган хабарни эшитиб қолди.
10 Тўах шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ёрамни юбориб, қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўах Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. У Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни тортиқ қилиб юборди.
11 Шоҳ Довуд бу инъомларни бошқа юртлардан — Эдом, Мўаб, Оммон, Филист ва Омолекдан тортиб олиб келган олтину кумушлар билан бирга Эгамизга назр қилди.
12 Зеруя ўғли Абушай Туз водийсида Эдом халқидан 18.000 кишини ҳалок қилди.
13 У Эдом юртига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди.
14 Довуд бутун Исроилда шоҳлик қилар экан, халқини одиллик билан бошқарарди.
15 Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат мушовир эди.
16 Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек — руҳоний, Сараё мирза эди.
17 Ёҳайидо ўғли Бинаё Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг бошлиғи эди. Довуднинг ўғиллари саройда юксак лавозимдаги аъёнлар эдилар.
Довуд Оммон ва Орам халқларини мағлуб қилади
1 Орадан бир қанча вақт ўтгач, Оммон шоҳи Нахош оламдан ўтиб, ўрнига ўғли Ханун шоҳ бўлди.
2 Довуд: “Нахош менга содиқ эди, мен ҳам унинг ўғли Ханунга содиқ бўлайин”, деб кўнглидан ўтказди. Шундай қилиб, Довуд Ханунга отасининг вафоти муносабати билан тасалли бериш учун ўз элчиларини жўнатди.
Довуднинг элчилари Ханунга тасалли бергани Оммон юртига боришгач,
3 Оммон беклари Ханунга шундай деб ўргатишди: “Довуд бу одамларини отангиз ҳурмати учун жўнатган, деб ўйлайсизми? Йўқ, бу элчилар сизнинг ҳузурингизга ёмон ният билан келишган, улар юртни кузатиб, текшириб, кейин қўлга киритишмоқчи.”
4 Шу гапдан сўнг Ханун Довуднинг элчиларини ушлади, уларнинг соқолларини қирдириб, кийимларини сонларигача кестириб, орқага қайтариб юборди.
5 Элчилар қайтиб кетишди. Довуд бу воқеани эшитди–ю, элчиларини кутиб олиш учун одамлар жўнатди. Элчилар жуда шармандали аҳволда қолган эдилар. Шоҳ ўша элчиларига: “Соқолингиз ўсгунча Ерихода қолинглар, кейин менинг олдимга қайтиб келинглар”, деб айттириб юборди.
6 Оммон халқи: “Энди Довуднинг ғазабига дучор бўлдик”, деб ўйладилар. Шунинг учун Ханун ва Оммон халқи Орам–Нахрайимдан, Орам–Маходан ва Зўво шоҳликларидан жанг аравалари ва отлиқлар ёллаш учун 2000 пуд кумуш юбордилар.
7 Ханун 32.000 та жанг аравасини ва Махо шаҳри шоҳини лашкари билан ёллади. Махо шоҳи келиб, Мидаво шаҳри ёнида қароргоҳ қурди. Оммон халқи ҳам ўз шаҳарларидан чиқиб, жангга отланди.
8 Довуд бу хабарни эшитди–ю, лашкарбоши Йўаб бошчилигида қўриқчиларининг ҳаммасини урушга сафарбар қилди.
9 Оммон лашкари шаҳар дарвозаси олдида Довудга қарши саф тортди. Ёрдамга келган шоҳлар ҳам ялангликда алоҳида саф тортдилар.
10 Йўаб ғаним тўдалари орқаю олдиндан ҳужум қилаётганини кўрди. У Исроилнинг сараланган сипоҳларидан танлаб олди–да, Орам лашкарига қарши саф торттирди.
11 Қолганларига эса укаси Абушайни бош қилиб, Оммонларга қарши шай қилиб қўйди.
12 Йўаб Абушайга:
— Орам лашкари мендан устун келса, сен ёрдамга келасан, — деди. — Борди–ю, Оммонлар сендан баланд келса, мен ёрдамга бораман.
13 Бардам бўл! Халқимиз ва Худойимизнинг шаҳарлари учун мардларча кураш олиб борайлик. Эгамизнинг хоҳиш–иродаси бажо бўлсин.
14 Йўаб бошчилигидаги сипоҳлар Орам лашкарига қарши ташландилар. Орам лашкари эса уларнинг олдига тушиб қочиб қолди.
15 Уларнинг қочганини кўрган Оммонлар ҳам Йўабнинг укаси Абушайдан қочиб, шаҳарга беркиндилар. Шундан кейин Йўаб Қуддусга қайтиб кетди.
16 Орам лашкари Исроил лашкаридан енгилганини англаб етгач, хабарчилар юбориб, Фурот дарёсининг нариги томонида турган ўз лашкарини чақиртириб келдилар. Уларга лашкарбоши қилиб, шоҳ Ҳададзар лашкарининг қўмондони Шўвахни тайинладилар.
17 Довуд бу воқеани эшитиб, жамики Исроил лашкарини йиғди. Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Орам лашкарига қарши саф тортди. Орам лашкари ҳужумга ўтди.
18 Аммо улар бу сафар ҳам Исроил лашкарининг олдига тушиб қочиб қолишди. Довуд Орам лашкарининг 7000 нафар жанг араваси аравакашини ва 40.000 нафар сипоҳини ўлдирди. Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах ҳам Довуднинг қўлида ҳалок бўлди.
19 Шундай қилиб, Ҳададзарнинг қўли остидаги шоҳлар Исроилдан мағлуб бўлиб, Довуд билан сулҳ тузишга мажбур бўлишди. Улар Довудга қарам бўлиб қолишди. Шундан кейин Орам халқи Оммон халқига ёрдам беришдан бош тортадиган бўлди.
Довуд Рабба шаҳрини босиб олади
1 Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди.
2 Довуд Раббага етиб боргач, Оммон шоҳининг бошидаги тожини олди. Қимматбаҳо тошлар билан безатилган, оғирлиги икки пуд келадиган бу олтин тож Довуднинг бошига кийдирилди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа ҳам йиғди.
3 У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан бажариладиган ишларга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у жамики лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.
Филист паҳлавонларига қарши жанг
4 Шундан сўнг Гезер шаҳрида Филистлар билан яна уруш чиқди. Хушалик Сибахай бу урушда Соф деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан эди. Филистлар Исроил халқига бўйин эгдилар.
5 Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида яна уруш бўлди. Ёвир ўғли Элханон Гатлик Гўлиётнинг укаси Лахмини ўлдирди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди.
6 Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди.
7 Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди.
8 Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша Филистлар Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эдилар.
Довуд халқни рўйхат қилади
1 Шайтон Исроилга қарши қўзғалиб, Довудни Исроил халқини санаб чиқишга ундади.
2 Довуд Йўабга ва лашкарбошиларга шундай буйруқ берди:
— Боринглар, Бершебадан Дангача бўлган жойларни кезиб, Исроил халқини санаб чиқинглар. Менга натижасини олиб келинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин.
3 Лекин Йўаб шундай деди:
— Эгам халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин! Эй шоҳ ҳазратлари, бу халқнинг ҳаммаси сизнинг қулларингиз эмасми?! Нечун ҳазратим халқни санашга эҳтиёж сезиб қолдилар?! Нечун Исроилга гуноҳ орттирмоқчилар?!
4 Лекин Йўаб сўзидан шоҳнинг сўзи устун келди. Йўаб бориб, бутун Исроил юртини кезиб чиқди. Сўнгра Қуддусга қайтиб келди.
5 Йўаб рўйхат натижасини Довудга маълум қилди. Бутун Исроилда жанг қилишга қодир 1.100.000 одам, Яҳудода эса жанг қилишга қодир 470.000 одам бор экан.
6 Йўаб Леви қабиласи билан Бенямин қабиласини рўйхатга киритмаган эди, чунки шоҳнинг бу буйруғидан у тамом норози эди.
7 Халқ рўйхатга олингани Худога ҳам маъқул келмади. У Исроил халқини жазолади.
8 Шунда Довуд:
— Бу ишни қилиб оғир гуноҳга ботдим, ақлсизларча иш тутдим. Ўтинаман, бу қулингнинг гуноҳини кечир, — деб Худога илтижо қилди.
9 Довуднинг хизматида бўлган валий Гадга Эгамиз деди:
10 — Бориб Довудга шу гапларни етказ: “Эгам шундай деб айтмоқда: Мен сенга учта жазони таклиф қиламан, шулардан биттасини танла, кейин сенга ўша жазони юбораман.”
11 Гад Довуднинг ҳузурига бориб, унга шундай деди:
— Эгамиз айтмоқда: “Оладиган жазоингни ўзинг танла.
12 Уч йил очарчилик бўлсинми? Ёки уч ой давомида душманларинг сени таъқиб қилиб, қирсинми? Ёки Эгамнинг Ўзи сенга уч кун давомида қиличи билан ҳужум қилиб, Ўз фариштаси орқали бутун юртни ўлатга гирифтор қилсинми?” Мени Юборганга нима деб жавоб берайин?
13 — Мен жуда оғир аҳволда қолдим–ку, — деди Довуд Гадга. — Нима бўлса ҳам, одамзоднинг қўлига тушмайин. Майли, Эгамнинг Ўзи мени жазоласин, чунки У ғоят раҳмдил.
14 Шундай қилиб, Эгамиз Исроил юртига ўлат юборди. Натижада Исроил халқидан 70.000 одам нобуд бўлди.
15 Худо Қуддусни вайрон қилиш учун бир фариштани юборди. Лекин фаришта шаҳарни вайрон қилмоқчи бўлиб турганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага:
— Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди.
Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно исмли одамнинг хирмонида турган эди.
16 Довуд қараса, Эгамизнинг фариштаси ер билан осмон ўртасида, қўлидаги яланғочланган қиличини Қуддус томонга чўзиб турган экан. Шунда қанор кийган Довуд ва оқсоқоллар мук тушдилар.
17 — Халқни санашга амр берган менман–ку, — дея ёлворди Худога Довуд. — Гуноҳ қилган менман, мен айбдорман! Қўйдай беозор бу инсонлар нима айб қилибди? Эй Эгам Худо, ғазабингни менга ва отам хонадонига соча қол! Халқингни эса ўлатдан халос эт.
18 Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси Гадга буюрди:
— Довудга бориб айт: “Ёбус халқидан бўлган Аравнонинг хирмонига бориб, ўша ерда Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қур.”
19 Гад бориб, Довудга Эгамизнинг буйруғини етказди. Довуд унинг айтганини қилиб, хирмонга борди.
20 Ўша пайти Аравно билан унинг тўрт ўғли буғдой янчаётган эдилар. Бирданига улар фариштани кўриб қолдилар. Ўғилларнинг тўрталаси ҳам қочиб яшириниб олдилар.
21 Худди ўша заҳоти Довуд ҳам хирмонга яқинлашиб қолган эди. Аравно Довудни кўриши биланоқ хирмондан чиқиб, ерга мук тушиб таъзим қилди.
22 Довуд Аравнога айтди:
— Менга хирмонингни тўлиқ нархига сот, мен Эгамга атаб қурбонгоҳ қурмоқчиман, токи ўлат халқдан даф бўлсин.
23 — Хирмонимни олаверинг, — дея жавоб берди Аравно. — Шоҳ ҳазратлари нимани маъқул кўрсалар, шуни қилсинлар. Мана, куйдириб қурбонлик қилишлари учун ҳўкизларимни бераман, ўтин учун хўптирим бор, дон назри учун буғдойим ҳам тайёр. Ҳаммасини олаверинг.
24 — Бўлмайди! — деди шоҳ Довуд. — Сендан бу нарсаларни тўлиқ нархига сотиб оламан. Сенинг мулкингни Эгамга бағишламайман. Текин тушган қурбонликларни Эгамга куйдириб назр қилмайман.
25 Довуд Аравнога ўша ер учун олти юз олтин танга берди.
26 Довуд у ерда Эгамизга атаб қурбонгоҳ қуриб, куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини атади. Сўнгра Эгамизга илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосига жавоб бериб, қурбонгоҳ устига осмондан олов туширди.
27 Шундан сўнг Эгамиз фариштага: “Қиличингни қинига қайтариб солиб қўй!” деб амр берган эди, фаришта итоат этди.
28 Довуд қилган илтижосига Эгамиздан жавоб олганини кўргач, Аравнонинг хирмонида яна қурбонликлар келтирди.
29 Мусо саҳрода ясаган Эгамизнинг чодири ва қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ ўша пайтда Гивондаги саждагоҳда жойлашган эди.
30 Аммо Довуд Худога илтижо қилгани у ерга бормаганди. Чунки у Эгамизнинг фариштаси қиличидан қўрққан эди.
1 Довуд шундай деди: “Эгамиз Худонинг уйи ҳам, Исроил халқи қурбонликлар куйдирадиган қурбонгоҳ ҳам шу ерда бўлади.”
Маъбадни қуришга тайёргарлик
2 Довуд Исроил юртидаги барча мусофирларни бир жойга йиғдирди. Улардан баъзиларини Худонинг уйини қуриш учун тош кесиб йўнадиган сангтарошлар қилиб тайинлади.
3 Довуд ёғоч дарвозалар учун ошиқ–мошиқ ва михлар ясагани кўп миқдорда темир сақлаб қўйди. Бронза ҳам шунчалик кўп эдики, ҳеч ким унинг ҳисобига ета олмасди.
4 У беҳисоб садр ёғочини ҳам сақлаб қўйди. Сидонликлар ва Тирликлар кўп миқдорда садр ёғочлари олиб келган эдилар.
5 Довуд ичида шундай деб айтар эди: “Ўғлим Сулаймон ёш, тажрибасиз. Эгамиз учун қуриладиган уй эса шу қадар салобатли бўлиши керакки, унинг донғи бутун дунёга ёйилиб, барча халқлар орасида шуҳрат топиши керак. Шундай экан, қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ўзим кўриб қўяверай.” Шунинг учун Довуд ўлимидан олдин кўп миқдордаги ашёларни тайёрлаб қўйган эди.
6 Сўнгра Довуд ўғли Сулаймонни чақиртириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уй қуришни унга топширди.
7 — Ўғлим! — деб гапини бошлади Довуд, — Мен Эгам Худога атаб бир уй қуриш ниятида эдим.
8 Лекин Эгам менга шундай сўзини юборган эди: “Сен кўп жанг қилиб, кўп қон тўкдинг. Ер юзида, Менинг олдимда шу қадар кўп қон тўкканинг учун Менга атаб уйни сен қурмайсан.
9 Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчликка эриштираман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан.
10 Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.”
11 Энди, ўғлим, Худо сенга ёр бўлсин. Унинг уйини қураётганингда, Эганг Худо Ўз ваъдасига мувофиқ, сени муваффақиятга эриштирсин.
12 Эгам сенга идрок билан фаҳм–фаросат берсин, токи У Исроил ҳукмронлигини сенга топширганда, сен Эганг Худонинг қонунига риоя қила олгин.
13 Агар сен Эгамизнинг Исроил учун Мусога амр этган қонун–қоидаларини битта қолдирмай бажарсанг, муваффақиятга эришасан. Дадил ва ботир бўл. Қўрқма, ваҳимага тушма.
14 Мен Эгамизнинг уйи учун кўп машаққатлар билан 200.000 пуд олтин, 2.000.000 пуд кумуш, беҳисоб миқдорда бронза ва темир тайёрладим. Яна ёғоч ва тош ҳам тайёрлаб қўйдим. Сен буларга яна қўшишинг лозим.
15 Сенинг кўп ишчиларинг бор. Уларнинг орасида турли ҳунармандлар — тош йўнувчилар, тош терувчилар, дурадгорлар,
16 олтин, кумуш, бронза ва темирга ишлов берадиган, беҳисоб моҳир усталар бор. Қани, ишга бел боғла. Худо сенга ёр бўлсин.
17 Довуд Исроилнинг барча йўлбошчиларига, Сулаймонга ёрдам беринглар, деб амр қилиб, шундай деди:
18 “Эгангиз Худо сизлар билан бирга бўлиб, сизларга ҳар томондан тинчлик ато этди. Биздан олдин бу юртда яшаган халқни У менинг қўлимга берди. Улар энди Эгамизга ва Унинг халқига қарам бўлиб қолди.
19 Энди бутун қалбингиз ва юрагингиз билан Эгангиз Худога интилинг. Боринглар, Парвардигор Эгамизга атаб уй қуришни бошланглар, токи Аҳд сандиғи ва муқаддас ашёлар ўша ерда сақланадиган бўлсин.”
1 Довуд роса кексайиб, умри охирлаб қолгач, ўғли Сулаймонни Исроил устидан шоҳ қилди.
Левилар ва уларнинг вазифалари
2 Довуд Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларини, руҳонийларини ва левиларни тўплади.
3 У ўттиз ва ундан юқори ёшдаги левиларни ҳисоблади. Уларнинг жами 38.000 эркак чиқди.
4 Шунда Довуд айтди: “Булардан 24.000 нафари Эгамизнинг уйидаги ишлар учун масъул бўлади, 6000 нафари амалдорлар ва ҳакамлар бўлиб хизмат қилади,
5 4000 нафари дарвозабон бўлади, қолган 4000 нафари эса мен ясаттирган мусиқа асбобларини чалиб, Эгамизни мадҳ қилади.”
6 Довуд левиларни уруғларига кўра, Гершон, Қоҳот ва Марори гуруҳларига бўлди.
Гершон насли
7 Гершоннинг Лубнах ва Шимах деган икки ўғли бор эди.
8 Лубнахнинг учта ўғли бўлиб, тўнғичи Ёхиёл, ўртанчаси Затом ва кенжаси Йўэл эди.
9 Улар Лубнах наслининг уруғбошилари эдилар. Шимахнинг Шалумўт, Хазиёл ва Харон исмли уч ўғли бор эди.
10-11 Кейинчалик Шимах яна тўрт ўғил кўрди, уларнинг тартиби қуйидагича эди: Яхат, Зизо, Ёуш ва Бариё. Ёуш билан Бариёнинг ўғиллари кам бўлгани учун улар битта хонадон ҳисобланардилар.
Қоҳот насли
12 Қоҳотнинг тўртта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл эди.
13 Имромнинг ўғиллари Ҳорун ва Мусо эди. Ҳорун Худога бағишланган бўлиб, энг муқаддас ашёлар учун масъулият то абад унинг ва унинг насли зиммасига юкланган эди. Улар Эгамизнинг ҳузурида қурбонликлар келтиришлари, Унга хизмат қилишлари ва то абад Унинг номидан халқни дуо қилишлари керак эди.
14 Худонинг одами Мусога келсак, унинг ўғиллари Леви қабиласининг бир қисми ҳисобланарди.
15 Мусонинг Гершом ва Элиазар деган икки ўғли бор эди.
16 Гершомнинг ўғиллари орасида Шавувол тўнғичи эди.
17 Элиазарнинг тўнғич фарзанди Рахавиё эди. Элиазарнинг ундан бўлак ўғиллари бўлмаса–да, Рахавиёнинг ўғиллари ниҳоятда кўп эди.
18 Қоҳотнинг иккинчи ўғли Изхор ҳам ўғиллар кўрган эди. Унинг тўнғич ўғли Шалумит эди.
19 Қоҳотнинг учинчи ўғли Хеврон тўрт ўғил кўрган эди. Тўнғич ўғлининг исми Ёриё, кейингилариники Эмориё, Яхазиёл ва Ёхамом эди.
20 Қоҳотнинг кенжа ўғли Узиёлнинг икки ўғли бор эди: тўнғичи Михо ва кенжаси Ишшиё.
Марори насли
21 Марорининг Махли ва Муши деган иккита ўғли бор эди.
Махлининг Элазар ва Киш исмли иккита ўғли бор эди.
22 Элазар ўғил кўрмай ўтиб кетди. Ундан фақат қизлар туғилди. Унинг қизлари ўзларининг амакиваччалари — Кишнинг ўғилларига турмушга чиқдилар.
23 Мушининг Махли, Эдер ва Ёримўт исмли уч ўғли бор эди.
24 Хуллас, левиларнинг номма–ном рўйхатга киритилган авлодлари, уларнинг уруғ ва хонадонлари шулардан иборат эди. Йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар Эгамизнинг уйидаги хизматга тайинланган эдилар.
25 Довуд шундай деган эди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз халқига тинчлик ато қилди. Энди У Қуддусда абадий истиқомат қилади.
26 Шундай экан, бундан буён левилар Муқаддас чодирни ёки унда ишлатиладиган ашёларни кўтариб юришлари шарт эмас.”
27 Довуднинг охирги фармонига кўра, йигирма ва ундан юқори ёшдаги левилар рўйхатга олинган эдилар.
28 Левиларнинг вазифаси Эгамизнинг уйидаги хизматда Ҳорун наслига ёрдам бериш эди. Бунга: ҳовли ва ён хоналарга масъул бўлиш, муқаддас ашёларни поклаш ва Эгамизнинг уйидаги ҳар қандай бошқа юмушларни бажариш вазифалари кирар эди.
29 Шунингдек, левилар Эгамиз ҳузуридаги хонтахта устига қўйиладиган нонлар, дон назри учун сифатли ун, хамиртурушсиз чалпаклар, пишириб тайёрланадиган назрлар, зайтун мойи аралаштирилган назрлар, назрларнинг оғирлиги, сони ва ҳажми учун масъул эдилар.
30 Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар Маъбадда Эгамизга шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлашлари керак эди.
31 Шаббат кунлари, янги ой ва бошқа белгиланган байрамларда қурбонликлар куйдирилганда ҳам шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлаш уларнинг зиммасида эди. Эгамизнинг ҳузурида доимо хизмат қилаётган левиларнинг сони қоидага мувофиқ бўлиши шарт эди.
32 Демак, левилар Учрашув чодири ва Маъбад учун масъул бўлиб, Эгамизнинг уйида хизмат қилган ўз қариндошлари — Ҳорун наслига ёрдам беришлари керак эди.
Руҳонийлар ва уларнинг вазифалари
1 Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди.
2 Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар.
3 Шоҳ Довуд Ҳорун наслини, бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар.
4 Элазар наслидаги уруғбошиларнинг сони Итамар наслиникига қараганда кўпроқ бўлгани учун, Элазар насли 16 гуруҳга, Итамар насли эса 8 гуруҳга бўлинди.
5 Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича бўлиб берилди.
6 Элазар ва Итамар насллари учун навбатма–навбат қуръа ташланди. Левилардан бўлган котиб Натанил ўғли Шамаё қуръа натижаларини қайд этиб турди. Шоҳ, унинг аъёнлари, руҳоний Зодўх, Абуатар ўғли Охималек ҳамда руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид бўлдилар.
7 Биринчи қуръа Ёҳайиривга тушди.
Иккинчи қуръа Ёдаёга тушди.
8 Учинчи қуръа Харимга тушди.
Тўртинчи қуръа Сайўримга тушди.
9 Бешинчи қуръа Малкиёга тушди.
Олтинчи қуръа Миёминга тушди.
10 Еттинчи қуръа Хаккўзга тушди.
Саккизинчи қуръа Абиёга тушди.
11 Тўққизинчи қуръа Ешувага тушди.
Ўнинчи қуръа Шаханиёга тушди.
12 Ўн биринчи қуръа Элиашабга тушди.
Ўн иккинчи қуръа Яхимга тушди.
13 Ўн учинчи қуръа Хуппага тушди.
Ўн тўртинчи қуръа Эшебовга тушди.
14 Ўн бешинчи қуръа Билдахга тушди.
Ўн олтинчи қуръа Иммарга тушди.
15 Ўн еттинчи қуръа Хазирга тушди.
Ўн саккизинчи қуръа Хапизезга тушди.
16 Ўн тўққизинчи қуръа Патихиёга тушди.
Йигирманчи қуръа Ёхизқиёлга тушди.
17 Йигирма биринчи қуръа Ёхинга тушди.
Йигирма иккинчи қуръа Гамулга тушди.
18 Йигирма учинчи қуръа Далоёга тушди.
Йигирма тўртинчи қуръа Мазиёга тушди.
19 Ҳар бир гуруҳ Эгамиз уйидаги ўз вазифасини уларнинг бобокалони Ҳорун томонидан белгиланган кўрсатмалар асосида бажариши лозим эди. Бу кўрсатмаларни Ҳорунга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз берган эди.
Леви уруғбошиларининг рўйхати
20 Левидан бино бўлган бошқа уруғбошилар қуйидагилар эди:
Имром наслидан — Шавувол,
Шавувол наслидан — Ёхидаё,
21 Рахавиё наслидан — йўлбошчи Ишшиё,
22 Изхор наслидан — Шалумит,
Шалумит наслидан — Яхат,
23 Хеврон наслидан — тўнғичи Ёриё, иккинчиси — Эмориё, учинчиси — Яхазиёл ва тўртинчиси — Ёхамом,
24 Узиёл наслидан — Михо,
Михо наслидан — Шомир,
25 Михонинг укаси — Ишшиё,
Ишшиё наслидан — Закариё,
26-27 Марори наслидан — Махли, Муши ва Язиё,
Язиё наслидан — Шўҳам, Заккур ва Ибри,
28-29 Махли наслидан — Элазар ва Киш. Элазарнинг ўғиллари йўқ эди.
Киш наслидан — Ярахмал,
30 Муши наслидан — Махли, Эдер ва Яримўт.
Леви насли, уруғлари бўйича, ана шулардан иборат эди.
31 Улар ҳам Ҳорун насли сингари, қуръа ташлаб, бажарадиган вазифаларини аниқлаб олган эдилар. Шоҳ Довуд, Зодўх, Охималек, руҳоний ва леви хонадонларининг уруғбошилари бунга шоҳид эдилар. Катта ўғил хонадони, кичик ўғил хонадони қатори, қуръа ташлади.
Маъбад созандалари ва уларнинг вазифалари
1 Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди:
2 Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди.
3 Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди.
4 Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўртта ўғли бор эди.
5 Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан, Хаманни сийлаб, унга ўн тўртта ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди.
6 Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди.
7-9 Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, 24 гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳ 12 кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди.
Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди.
Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди.
10 Учинчи қуръа Заккур ва унинг гуруҳига тушди.
11 Тўртинчи қуръа Зари ва унинг гуруҳига тушди.
12 Бешинчи қуръа Натаниё ва унинг гуруҳига тушди.
13 Олтинчи қуръа Буккиёх ва унинг гуруҳига тушди.
14 Еттинчи қуръа Осорилах ва унинг гуруҳига тушди.
15 Саккизинчи қуръа Ешаё ва унинг гуруҳига тушди.
16 Тўққизинчи қуръа Маттаниё ва унинг гуруҳига тушди.
17 Ўнинчи қуръа Шимах ва унинг гуруҳига тушди.
18 Ўн биринчи қуръа Узиёл ва унинг гуруҳига тушди.
19 Ўн иккинчи қуръа Хашавиё ва унинг гуруҳига тушди.
20 Ўн учинчи қуръа Шавувол ва унинг гуруҳига тушди.
21 Ўн тўртинчи қуръа Маттитиё ва унинг гуруҳига тушди.
22 Ўн бешинчи қуръа Яримўт ва унинг гуруҳига тушди.
23 Ўн олтинчи қуръа Ханониё ва унинг гуруҳига тушди.
24 Ўн еттинчи қуръа Ёшбахаша ва унинг гуруҳига тушди.
25 Ўн саккизинчи қуръа Хонин ва унинг гуруҳига тушди.
26 Ўн тўққизинчи қуръа Малўти ва унинг гуруҳига тушди.
27 Йигирманчи қуръа Элиота ва унинг гуруҳига тушди.
28 Йигирма биринчи қуръа Хўтир ва унинг гуруҳига тушди.
29 Йигирма иккинчи қуръа Гидалти ва унинг гуруҳига тушди.
30 Йигирма учинчи қуръа Махазийўт ва унинг гуруҳига тушди.
31 Йигирма тўртинчи қуръа Ромамтизер ва унинг гуруҳига тушди.
Маъбад дарвозабонлари ва уларнинг вазифалари
1 Маъбад дарвозасида хизмат қилиш учун қуйидаги левилар тайинланган эди:
Кўрах наслидаги Осиф хонадонидан — Кори ўғли Машалмиё.
2 Машалмиёнинг етти ўғли бор эди: тўнғичи — Закариё, иккинчиси — Ёдиёл, учинчиси — Забадиё, тўртинчиси — Ятниёл,
3 бешинчиси — Элам, олтинчиси — Ёҳуханон ва еттинчиси — Элихўнай.
4-5 Худо Обидадомни баракалаб, унга саккиз ўғил берган эди: тўнғич ўғли — Шамаё, иккинчиси — Ёҳузабад, учинчиси — Йўх, тўртинчиси — Сохор, бешинчиси — Натанил, олтинчиси — Омиёл, еттинчиси — Иссахор ва саккизинчиси — Фуллатай.
6 Обидадомнинг тўнғичи Шамаёнинг ҳам ўғиллари бор эди. Улар ниҳоятда қобилиятли бўлганлари учун ўзларининг ота хонадонида уруғбошилар эдилар.
7 Уларнинг исмлари Ўтнах, Рафаил, Обид ва Элзабад эди. Шамаёнинг қариндошлари Элиху билан Самахиё ҳам ниҳоятда қобилиятли эдилар.
8 Обидадомнинг бу авлоди жами олтмиш икки кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли, ўз хизматига лаёқатли эдилар.
9 Машалмиёнинг ўғиллари ва ака–укалари ўн саккиз кишини ташкил қилиб, ҳаммаси қобилиятли эдилар.
10 Марори наслидан бўлган Хўсахнинг тўрт ўғли бор эди. Унинг Шимри деган ўғли йўлбошчи эди. Шимри тўнғич ўғил бўлмаса ҳам, отаси уни йўлбошчи қилган эди.
11 Хўсахнинг иккинчи ўғли — Хилқиё, учинчиси — Тавалиё ва тўртинчиси Закариё эди. Хўсах хонадонининг ўн уч аъзоси Маъбад дарвозабонлари бўлиб хизмат қилар эдилар.
12 Дарвозабонлар хонадонлари бўйича гуруҳларга бўлинган эдилар. Улар Эгамизнинг уйида хизмат қилаётган бошқа левилар сингари ўз вазифаларига эга эдилар.
13 Ҳар бир хонадон катта–кичиклигига қарамай қуръа ташлаб, қўриқлайдиган дарвозасини аниқлаб олди.
14 Шарқ томондаги дарвоза учун қуръа ташланганда, қуръа Машалмиёга тушди. Сўнгра ўғли Закариё учун қуръа ташланди, унга шимол томондаги дарвоза тушди. Закариё доно маслаҳатчи эди.
15 Обидадом учун қуръа ташланганда, унга жануб томондаги дарвоза тушди. Ўғиллари учун қуръа ташланганда, уларга омборхонани қўриқлаш тушди.
16 Ғарб томондаги дарвоза ва юқори йўл устидаги Шаллехет дарвозаси учун қуръа ташланганда, қуръа Шупим билан Хўсахга тушди. Дарвозабонлар ўз хизматини белгиланган вақтда, кетма–кетликда узлуксиз равишда бажаришлари лозим эди.
17 Шарқ томондаги дарвозада кунига олтита дарвозабон, шимол томондаги дарвозада тўртта, жануб томондаги дарвозада ҳам тўртта дарвозабон турарди. Шунингдек, иккита омборхонада иккитадан дарвозабон турарди.
18 Ғарб томондаги ҳовлига келсак, йўлакда тўртта дарвозабон, ҳовлининг ичида эса иккита дарвозабон турарди.
19 Кўрах ва Марори наслидан бўлган дарвозабонларга мана шу қўриқчилик вазифаси топширилган эди.
Бошқа левилар ва уларнинг вазифалари
20 Охиё бошчилигидаги бошқа левилар Худонинг уйидаги хазиналар ва назр қилинган ҳадялар хазиналари учун масъул эдилар.
21 Гершон уруғидан бўлган Лубнах Ёхиёлнинг отаси эди. Лубнахнинг наслидан бир неча уруғбошилар чиқди.
22 Ёхиёлнинг ўғиллари Затом билан Йўэл Эгамизнинг уйидаги хазиналар учун масъул эдилар.
23 Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғларига ҳам вазифалар тақсимланиб берилди.
24 Мусо ўғли Гершомнинг уруғидан Шавувол Маъбаднинг бош хазинабони эди.
25 Гершомнинг укаси Элиазарнинг насли қуйидагилар эди: Элиазарнинг ўғли — Рахавиё, Рахавиёнинг ўғли — Ешаё, Ешаёнинг ўғли — Ёрам, Ёрамнинг ўғли — Зихри ва Зихрининг ўғли — Шалумўт.
26 Шалумўт ва унинг хонадони Эгамизга назр қилинган ҳадялар хазинаси учун масъул эди. Бу хазинада шоҳ Довуд, уруғбошилар, мингбошилар, юзбошилар ва лашкарбошилар Худога назр қилган ҳадялар сақланар эди.
27 Улар жангда қўлга киритган ўлжанинг бир қисмини Эгамизнинг уйини таъминлаш учун назр қилардилар.
28 Шалумўт ва унинг хонадони барча ҳадялар учун масъул эдилар. Валий Шомуил, Киш ўғли Шоул, Нар ўғли Абнур ва Зеруя ўғли Йўаб назр қилган ҳадялар ҳам уларнинг назорати остида эди.
29 Изхор наслидан Хонаниё ва унинг ўғиллари Исроил халқи учун маъмурлар ва ҳакамлар қилиб тайинландилар. Улар Маъбаддан ташқарида хизмат қилишарди.
30 Хеврон наслидан Хашавиё ва унинг 1700 нафар қобилиятли қариндоши ҳам маъмурлар қилиб тайинландилар. Улар Иордан дарёсининг ғарб томонидаги қабилалар учун масъул бўлиб, Эгамизнинг ва шоҳнинг хизматига оид масалаларни ечишар эди.
31 Хеврон наслидаги Ёриё, насабнома маълумотига кўра, Хеврон наслининг йўлбошчиси эди. Довуд ҳукмронлигининг қирқинчи йилида насабномаларга оид барча ёзма маълумотлар кўриб чиқилган эди. Шунда Гиладдаги Язир шаҳрида Хеврон насли орасида қобилиятли одамлар борлиги аниқланди.
32 Шоҳ Довуд Ёриёни ва унинг 2700 нафар қобилиятли қариндошини маъмурлар қилиб тайинлади. Улар Иордан дарёсининг шарқ томонидаги Рубен, Гад ва Манаше қабиласининг ярми учун масъул бўлиб, Худонинг ва шоҳнинг хизматига оид барча масалаларни ҳал қилишлари керак эди.
Исроилдаги ҳарбий тузум
1 Қуйида Исроил халқининг уруғбошилари, мингбошилари ва юзбошиларининг, шунингдек, уларнинг сардорлари рўйхати берилган. Бу сардорлар шоҳнинг хизматида бўлиб, ҳар йили бир ой давомида вазифасини ўтаётган ҳарбий қисмлар учун масъул эдилар. Ҳар бир қисм 24.000 одамдан ташкил топган эди.
2-3 Биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Забдиёл ўғли Ёшувам эди. Ёшувам Параз наслидан эди.
4 Иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Охўва уруғидан бўлган Дўдў эди. Дўдўнинг ўнг қўл ёрдамчиси Михлўт эди.
5-6 Учинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Бинаё эди. У руҳоний Ёҳайидонинг ўғли бўлиб, “Ўттиз қаҳрамон” орасидаги баҳодир жангчилардан бири эди. “Ўттиз қаҳрамон”нинг сардори ҳам ана шу Бинаё эди. Бинаёнинг ўғли Омизабод қисмнинг бош қўмондони эди.
7 Тўртинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Йўабнинг укаси Осойил эди. Осойилдан кейин ўғли Забадиё отасининг ўрнини эгаллади.
8 Бешинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Шамҳут эди. У Йизро уруғидан эди.
9 Олтинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Тахувалик Ихеш ўғли Эро эди.
10 Еттинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Палонлик Халез эди. У Эфрайим қабиласидан эди.
11 Саккизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Хушалик Сибахай эди. Сибахай Зерах уруғидан эди.
12 Тўққизинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Онотўтлик Абуазар эди. Абуазар Бенямин қабиласидан эди.
13 Ўнинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Махрай эди. Махрай Зерах уруғидан эди.
14 Ўн биринчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Пиратонлик Бинаё эди. Бинаё Эфрайим қабиласидан эди.
15 Ўн иккинчи ойда хизмат қиладиган қисмнинг сардори Натуфолик Халед эди. Халед Ўтниёл уруғидан эди.
Исроил қабилаларининг йўлбошчилари
16 Исроил қабилаларининг йўлбошчилари қуйидагилар эди:
Рубен қабиласининг йўлбошчиси — Зихри ўғли Элиазар,
Шимўн қабиласининг йўлбошчиси — Махо ўғли Шафатиё,
17 Леви қабиласининг йўлбошчиси — Камувол ўғли Хашавиё,
Ҳорун наслининг йўлбошчиси — Зодўх,
18 Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси — Довуднинг акаси Элиху,
Иссахор қабиласининг йўлбошчиси — Микойил ўғли Омри,
19 Забулун қабиласининг йўлбошчиси — Ободиё ўғли Йишмаё,
Нафтали қабиласининг йўлбошчиси — Озриёл ўғли Яримўт,
20 Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси — Озазиё ўғли Хўшея,
Ғарбдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Подиё ўғли Йўэл,
21 Гиладдаги Манаше қабиласининг ярмига йўлбошчи — Закариё ўғли Эддо,
Бенямин қабиласининг йўлбошчиси — Абнур ўғли Ясиёл,
22 Дан қабиласининг йўлбошчиси — Ерохам ўғли Озариёл.
Исроил қабилаларининг йўлбошчилари ана шулардан иборат эди.
23 Довуд Исроил халқини санаб чиққанда, йигирма ёшдан пастини рўйхатга киритмаган эди, чунки Эгамиз: “Исроил халқини осмондаги юлдузлар каби кўпайтираман”, деб ваъда берган эди.
24 Зеруя ўғли Йўаб халқни санашни бошлаганди–ю, лекин охирига етказмаганди. Халқ саналгани учун Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди. Шу сабабдан бу саноқнинг натижаси шоҳ Довуднинг йилномасига киритилмади.
Шоҳ мулкини бошқарувчилар
25 Одил ўғли Озмобит сарой хазинабони эди.
Уззиё ўғли Йўнатан эса қолган ҳамма ердаги — шаҳарлардаги, қишлоқлардаги ва қалъалардаги хазиналар учун масъул эди.
26 Халуб ўғли Эзри ерга ишлов берадиган деҳқонлар учун масъул эди.
27 Рамалик Шимах узумзорлар учун масъул эди.
Шафомлик Забди шароб омборлари учун масъул эди.
28 Гедерлик Баалханон Яҳудо қир этакларидаги зайтунзорлар ва шикамора–анжирзорлар учун масъул эди.
Йўш зайтун мойи омборлари учун масъул эди.
29 Шаронлик Шитрай Шарон текислигида боқиладиган подалар учун масъул эди.
Адлай ўғли Шофот водийларда боқиладиган подалар учун масъул эди.
30 Исмоил уруғидан Обил туя подалари учун масъул эди.
Миронўтлик Ёхидаё эшак подалари учун масъул эди.
31 Ҳожар уруғидан Ёзиз қўй сурувлари учун масъул эди.
Ана шуларнинг ҳаммаси шоҳ Довуд мулкини назорат қилар эдилар.
Довуднинг шахсий маслаҳатчилари
32 Довуднинг амакиси Йўнатан донишманд одам бўлиб, маслаҳатчи ва тафсирчи эди. Хахмўн ўғли Ёхиёл шоҳ ўғилларининг мураббийси эди.33 Охитофел шоҳнинг маслаҳатчиси эди. Орух уруғидан Хушай шоҳнинг дўсти эди.34 Охитофелдан кейин унинг ўрнига Бинаё ўғли Ёҳайидо ва Абуатар маслаҳатчи бўлди. Йўаб шоҳ қўшинининг лашкарбошиси эди.
Довуд Маъбадни қуриш учун кўрсатма беради
1 Довуд Исроилдаги ҳамма аъёнларни — қабила йўлбошчиларини, шоҳга хизмат қиладиган ҳарбий қисмлар сардорларини, мингбошиларни, юзбошиларни, шоҳ ва шаҳзодалар мулкини ва подаларини бошқарувчиларни, сарой аъёнларини, баҳодир паҳлавонларни ва бошқа ҳамма жангчиларни Қуддусда тўплади.
2 Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди:
“Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнинг Аҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим.
3 Лекин Худо: «Менга атаб уйни сен қурмайсан, сен жанг қилиб, кўп қон тўкдинг», — деди.
4 Ваҳоланки, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз бутун отам хонадонидан мени танлаб олди. Мени то абад Исроилнинг шоҳи қилди. У Яҳудо қабиласини етакчи қилиб танлади, Яҳудо қабиласидан эса отамнинг хонадонини раво кўрди, отамнинг ўғиллари орасидан эса мени мамнуният ила бутун Исроил устидан шоҳ қилди.
5 Эгамиз менга кўп ўғиллар берди, ҳамма ўғилларим орасидан Исроил шоҳи қилиб Сулаймонни танлади. Ҳа, Эгамизнинг шоҳлиги тахтига у ўтиради.
6 Эгамиз менга айтди: «Мен учун уйни ва ҳовлиларни қурадиган ўғлинг Сулаймондир. Мен уни Ўзимга ўғил қилиб танладим, Мен унга ота бўламан.
7 Агар у бугунгидай, Менинг амрлариму қонунларимга қатъият билан риоя қилиб юрса, унинг тахтини то абад мустаҳкам қиламан.»
8 Шунинг учун энди Эгамизнинг жамоаси Исроил халқининг кўзи ўнгида ва Худойимизнинг гувоҳлигида сизларга айтайин: Эгангиз Худонинг амрларини битта қолдирмай бажаринг. Ана шунда сизлар мана шу ҳосилдор юртга эгалик қиласизлар, болаларингизга ҳам уни абадий мерос қилиб қолдирасизлар.
9 Энди Сулаймон ўғлим, отангнинг Худосини тан олгин, бутун онгинг билан сидқидилдан Унга хизмат қилгин. Зотан, Эгамиз ҳар бир инсоннинг юрагини синайди, нияту фикрларимизни У билади. Агар Уни изласанг, топасан. Агар Уни тарк этсанг, У ҳам сени абадий ташлаб кетади.
10 Гапимга қулоқ сол! Маъбад қуриш учун Эгамиз сени танлаган экан, қани, дадил бўлиб, ишга бел боғла!”
11 Довуд Маъбад биноларининг, омборхоналарининг, бошқа хоналарининг ва Энг муқаддас хонанинг, яъни гуноҳдан поклаш жойининг чизма лойиҳаларини ўғли Сулаймонга берди.
12 Шунингдек, Довуд Эгамиз уйининг ҳовлилари ва атрофидаги хоналари, Худо уйининг хазиналари ва назр қилинган ҳадялар сақланадиган хоналари учун кўнглидаги ниятларини айтди.
13 Руҳонийлар ва левиларнинг тузумига, уларнинг Эгамизнинг уйида қилинадиган барча хизматларига ва хизмат пайтида фойдаланиладиган барча ашёларга оид кўрсатмалар берди.
14 Хизматда ишлатиладиган қуйидаги идиш ва жиҳозларни ясаш учун олтин ва кумуш вазнини белгилаб берди:
15 мойчироқлар ва чироқпоялар,
16 муқаддас нонлар қўйиладиган олтин хонтахта, кумуш хонтахталар,
17 санчқилар, тоғорачалар, кўзалар, жомлар ва
18 тутатқи қурбонгоҳи. Бундан ташқари, олтин араванинг, яъни қанотларини ёйиб, Эгамизнинг Аҳд сандиғини қоплаб турган олтин карубларнинг лойиҳасини ҳам Сулаймонга берди.
19-20 Сўнгра Довуд ўғли Сулаймонга шундай деди:
— Буларнинг ҳаммасини мен Эгамнинг бошчилигида ёздим, лойиҳанинг икир–чикирларини Унинг Ўзи менга аён қилди. Дадил ва ботир бўл! Ишни бошла! Қўрқма, ваҳимага тушма! Парвардигор Эгамиз — менинг Худойим сен билан биргадир. Эгамизнинг уйидаги ишлар битмагунча, У сени ташлаб қўймайди, тарк этмайди.
21 Мана, руҳонийлар ва левилар гуруҳлари Худонинг уйидаги ҳар қандай хизматни қилишга тайёр бўлиб турибдилар. Моҳир ҳунармандлар сенга бажонидил ёрдам берадилар. Бутун халқ ва уларнинг йўлбошчилари амрингга мунтазирдирлар.
Маъбад қурилиши учун ҳадялар
1 Шоҳ Довуд бутун жамоага шундай деди:
“Худо танлаган ўғлим Сулаймон ҳали ёш, тажрибасиз, қиладиган иши эса улкандир, чунки бу Муқаддас кошона инсон учун эмас, балки Парвардигор Эгамиз учундир.
2 Худойимнинг уйини қуриш учун мен қўлимдан келганича олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч, ақиқ тошлар, безак учун фируза тошлар, ранго–ранг тошлар, ҳар хил қимматбаҳо тошлар ва мармар йиғдим.
3 Энди эса, Худойимнинг уйига бўлган садоқатимни кўрсатиб, буларга қўшимча қилган ҳолда шахсий хазинамдаги олтин ва кумушни бераман.
4 Мен бераётган мана бу 6000 пуд Офир олтинини ва 14.000 пуд тоза кумушни биноларнинг деворларини қоплаш учун
5 ҳамда ҳунармандлар ясайдиган ашёлар учун ишлатинглар. Қани, яна ким бугун Эгамизга ўз садоқатини кўрсатмоқчи? Ким Маъбаднинг қурилишига назрлар бермоқчи?”
6 Шунда уруғбошилар, қабила йўлбошчилари, мингбошилар, юзбошилар ва шоҳнинг аъёнлари кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар.
7 Улар Худо уйининг қурилиши учун 10.000 пуд олтин, 10.000 олтин танга, 20.000 пуд кумуш, 36.000 пуд бронза ва 200.000 пуд темир назр қилдилар.
8 Кимда қимматбаҳо тошлар бўлса, уларни Эгамизнинг уйи хазинасига бердилар. Хазинага Гершон наслидан бўлган Ёхиёл масъул эди.
9 Одамлар йўлбошчиларнинг берган бу ҳадялари учун севиндилар, чунки ҳаммалари кўнгилдан чиқариб берган бу назрларини якдиллик билан Эгамизга келтирган эдилар. Шоҳ Довуд ҳам жуда хурсанд бўлди.
Довуд Худони мадҳ қилади
10 Довуд бутун жамоанинг кўзи олдида Эгамизга ҳамду сано ўқиди:
“Эй бобомиз Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Сенга то абад ҳамду санолар бўлсин!
11 Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан, еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан.
12 Бойлик ва шон–шарафнинг манбаи Сенсан. Ҳа, Сен ҳамма нарса устидан ҳукмронсан. Куч–қудрат эгаси Ўзингсан. Одамларни юксалтирадиган, уларга куч берадиган Сенсан.
13 Энди, эй Худойимиз, биз Сенга шукурлар айтамиз, Сенинг улуғ номингни мадҳ қиламиз.
14 Лекин мен ким бўлибман, менинг халқим нима бўлибдики, биз кўнгилдан чиқариб Сенга назр бера оладиган бўлсак? Ахир, ҳамма нарса Сендан келган! Биз бугун бор–йўғи Сенинг нарсангни Ўзингга қайтариб бердик, холос.
15 Биз Сенинг олдингда, ота–боболаримиз сингари мусофиру меҳмонмиз. Бизнинг умримиз соядай изсиз ўтиб кетади.
16 Эй Эгамиз Худо! Биз Сенинг муқаддас исмингга атаб уй барпо қилиш учун йиққан мана шу бойликларнинг ҳаммаси Сендан келган. Ҳа, ҳаммаси Ўзингникидир.
17 Эй Худойим! Биламан, Сен юракни синайсан, солиҳ одамдан хушнуд бўласан. Мана шу назрларни мен Сенга чин дилдан, кўнглимдан чиқариб бердим. Ҳозир эса шу ерда турган халқинг ҳам назрларини Сенга хурсандчилик билан атаганини кўрдим.
18 Эй ота–боболаримиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Халқингнинг юрагидаги бу нияту мақсадларини то абад сақла, уларнинг юрагини Ўзингга бур.
19 Ўғлим Сулаймон Сенинг амрларингга, шартларингга ва қонунларингга риоя қила олиши учун ва мен ҳозирлигини кўриб қўйган Муқаддас кошонани қура олиши учун унга кучли истак ато қилгин.”
20 Шундан кейин Довуд бутун жамоага: “Эгангиз Худони олқишланг!” деди. Улар ота–боболарининг Худоси — Эгамизни олқишладилар. Унга таъзим қилиб, Эгамиз ва шоҳнинг олдида мук тушдилар.
21 Эртаси куни улар мингта буқа, мингта қўчқор ва мингта қўзини Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилдилар. Булар билан бирга шароб назрларини ва бутун Исроил халқи учун бир талай бошқа қурбонликларни келтирдилар.
22 Ўша куни жамики Исроил халқи катта хурсандчилик билан Эгамиз ҳузурида еб–ичди.
Улар Довуд ўғли Сулаймонни иккинчи марта шоҳ деб эълон қилдилар. Сўнг Сулаймон ва Зодўхнинг бошларига мой суртиб, Сулаймонни Эгамизнинг шаҳзодаси, Зодўхни эса руҳоний қилиб тайинладилар.
23 Сулаймон Эгамизнинг тахтига ўтириб, отаси Довуднинг ўрнига шоҳ бўлди. У катта муваффақиятга эришди, бутун Исроил халқи унга итоат қилар эди.
24 Барча йўлбошчилар, баҳодир жангчилар ва шоҳ Довуднинг ҳамма ўғиллари шоҳ Сулаймонга содиқ бўлишга сўз бердилар.
25 Эгамиз Сулаймонни шу қадар юксалтирдики, бутун Исроил халқи уни ниҳоятда иззат қиладиган бўлди. Дарҳақиқат, Сулаймондан олдин ҳеч қандай шоҳ Исроилда бундай дабдабали шуҳратга эришмаган эди.
Довуд ҳукмронлигининг сўнгги пайтлари
26 Эссай ўғли Довуд бутун Исроил устидан шоҳ бўлганди.
27 У Исроилда қирқ йил шоҳлик қилди: шундан етти йили Хевронда, ўттиз уч йили Қуддусда ўтди.
28 Довуд давлату шуҳрат орттирди. Ёшини яшаб, ошини ошаб, оламдан ўтди. Ўрнига ўғли Сулаймон шоҳ бўлди.
29 Шоҳ Довуднинг бутун фаолияти бошдан охиригача валий Шомуилнинг, Натан пайғамбарнинг ва валий Гаднинг қўлёзмаларида баён этилган.
30 Довуднинг ҳукмронлиги даврида кўрсатган қаҳрамонликлари, Исроил халқининг ва ўзининг бошидан кечирган воқеалар ҳамда атрофдаги шоҳликларда юз берган ҳодисалар ўша китобларга киритилган.